JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ШЕЪРЛАРИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

ШЕЪРЛАРИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

24-01-2015 13:53 Navoiy shahri » Yangiliklar

“Бахтим шулки, ўзбекнинг Зулфиясиман” деган эди халқимизнинг атоқли шоираси Зулфияхоним. Бахтиёр ўзбек аёлининг ёрқин тимсоли бўлган ушбу шоира номини барчамиз доимо лутф ва эҳтиром билан тилга оламиз. Ўз ижодида тоза муҳаббатни, вафо ва садоқатни, тинчлик ва озодликни тараннум этган шоиранинг ҳар бир шеъри теран фикрлар, ёрқин ҳиссиётлару ҳаётий мушоҳадалар билан мукаммаллик касб этганини кўришимиз мумкин.

ШЕЪРЛАРИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

ШЕЪРЛАРИ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ ЯШАЙДИ

Ўзига хос овози, услуби, ҳаётдаги воқеликларга ҳаққоний баҳо бера олиши, самимийлик ва бадиий жозибадорлик унинг шеърларига барҳаётлик бахш этган десак, янглишмаймиз.

Зулфия шоир Ҳамид Олимжон билан турмуш қуриб, мазмунли умр кечирди. Қисқа вақт бўлса-да, икки шоир қушнинг қўш қанотларидек баҳамжиҳатликда яшаб, ижод қилишди. Аммо Ҳамид Олимжон ҳаётдан эрта кўз юмди. Зулфия шундай оғир пайтларда ҳам ижод қилишдан тўхтамади. Шу билан бирга оналик бурчини ҳам шараф билан адо этиб, ҳам ота, ҳам она бўлиб, икки фарзанди Ҳулкар ва Омонни тарбиялаб вояга етказди. Улар ҳам улғайиб, зиёли, эл хизматига камарбаста инсонлар бўлиб етишди.

Бир умр ўз ёрига садоқат билан яшаган шоира “Ҳижрон кунларида”, “Ўрик гуллаганда”, “Кўрганмидинг кўзларимда ёш?”, “Сенсиз”, “Излайман” каби шеърларида Ҳамид Олимжонга бўлган чексиз меҳру садоқатини, соф севгисини ифода этган.

Истеъдод Оллоҳ томонидан инсонга берилган неъматдир. Шундай улуғ истеъдод соҳиби бўлган шоира ўз элига сидқидилдан хизмат қилиш баробарида салмоқли асарлари билан ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Зулфия таржимон сифатида ҳам ўз ўрнига эга бўлган ижодкор саналади. Чунончи, у А. Ахматова, М. Дилбози, М. Алигер, Қ. Қулиев, Л. Украинка, М. Цветаева, Н. Некрасов каби қатор ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига ўгирди.

Шарқ аёлларига хос тенгсиз назокату латофатни, ақл-заковатни ўзида мужассам этган Зулфияхоним XX асрнинг буюк аёллари қаторидан ўрин олди. Ўзбекистон халқ шоираси, Неру номидаги ва “Нилуфар” халқаро мукофотларининг совриндори сифатида у нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳонда довруғ қозонди.

Мустақиллик йилларида шоира ижодини ўрганишга бўлган эътибор янада кучайди. 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди. Шундан буён ҳар йили республикамиз шаҳар ва вилоятларидаги мактаб, лицей ҳамда коллежларнинг ҳар жиҳатдан иқтидорли, ижодкор қизлари ушбу мукофот билан тақдирланиб келишади. 2008 йилда Тошкент шаҳрида ижодкорнинг ҳайкали ўрнатилиши эса адабиёт ихлосмандлари учун яна бир байрам бўлди, дейиш мумкин.

Шоира “Менинг Ватаним” шеърида:

Фақат сени дедим, қалб қўшиғини,

Эй азиз Ватаним, атадим сенга!

Сен ҳур бўлганинг-чун

нафасим ҳурдир,

Ҳаётим лаззатли, бахт

ёрдир менга, -

деган эди. Чиндан ҳам бахтиёр шоира саналган ўткир қалам соҳибининг асарлари нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам ёш авлод томонидан севиб ўрганилмоқда. Китобларини мутолаа қилаётган, шеърларидан илҳом олиб, қалам тебратаётган шоира қизларнинг эса сон-саноғи йўқ. Шу йил мамлакатимиз миқёсида Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан республикамизнинг ҳамма жойида адабий-бадиий кечалар, мушоира ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Демак, ҳали яна минглаб йиллар давомида унинг қайноқ ҳиссиётларга, жўшқин туйғуларга, эзгуликларга йўғрилган дилбар шеърлари қалбларда мангу қўшиқ бўлиб жаранглайверади.

Лола МАҲАМАДИЕВА,

Навоий шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!