JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДАГИ СУД МАЖЛИСИ

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДАГИ СУД МАЖЛИСИ

19-01-2015 14:02 Navoiy shahri » Yangiliklar

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДАГИ СУД МАЖЛИСИ

Вақт ва харажатлар тежалишини таъминлайди

ВИДЕОКОНФЕРЕНЦАЛОҚА РЕЖИМИДАГИ СУД МАЖЛИСИ

2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан Хўжалик процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиб, жорий йилнинг 1 сентябридан хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имконияти белгиланди. Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси янги 1261-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишга ҳақли.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари вакиллари ваколатларини тасдиқловчи ишончномалар, шунингдек, суд мажлисида тақдим этилган ёзма далиллар ишни кўраётган хўжалик судига юборилишини таъминлайди.

Қонунчиликка киритилган мазкур янгиликларга асосан эндиликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тадбиркорлар, хўжалик судининг ҳар қандай инстанциясида, даъвогар ёки жавобгар ёхуд бошқа иштирокчи (вакил, учинчи шахс, гувоҳ, эксперт, таржимон) сифатида видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. Бунда улар бошқа ҳудудда жойлашган ишни кўраётган хўжалик судига бормасдан ўзлари жойлашган ҳудуддаги хўжалик судида видеоконференцалоқа режими орқали суд мажлисида иштирок этишлари мумкин.

Хўжалик судлари фаолиятида жорий этилган мазкур тизим процесс иштирокчиларига ўзлари жойлашган ҳудуддан чиқмасдан, хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар ва вақтини тежаган ҳолда суд процессида иштирок этиш имкониятини яратди.

Бугунги кунда барча хўжалик судларида мазкур тизим самарали қўлланилмоқда. Дастлабки суд мажлислари 2014 йилнинг сентябрь ойидан ўтказила бошланди ва ойнинг ўзида республикада 177 та хўжалик иши бўйича 209 та суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилди. Ушбу суд мажлисларида 460 нафар суд иштирокчилари ўзлари жойлашган ҳудудлардан чиқмаган ҳолда, видеоконференцалоқа режимида ўзга ҳудудда ўтказилган суд процессларида қатнашишди. Уларнинг йўл ҳақи ҳисобидангина темир йўл чиптаси нархида олинганда - 193 миллион сўм, самолёт чиптаси нархида олинганда - 263 миллион сўм маблағлари тежаб қолинган.

Бу эса ўз навбатида республикамизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ижобий самараси, шу билан бирга хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан тадбиркорлик субъектларига яратилган яна бир имконият бўлди.

Салимжон АБДУРАСУЛОВ,

вилоят хўжалик суди судьяси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!