JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛИБ...

03-04-2015 14:07 Navoiy shahri » Yangiliklar

ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛИБ...
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛИБ...
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛИБ...
ИСТИҚЛОЛДАН НУР ОЛИБ...Амир Темур бин Муҳаммад Тарағай Баҳодирхон ўғли ўз халқининг, миллатининг тақдирига дахлдор буюк хизматлари, савобли амаллари билан Ватанимиз тарихида чуқур из қолдирган шахсдир. У йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, фан ва маданият ҳомийси сифатида ўз халқини мустамлакачилик зулмидан озод қилди. Давлатни янги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт сари бошлаб, жамиятни ислоҳ қилишнинг истиқболли йўлини танлади.

Тарихнинг ҳеч ким инкор қила олмайдиган шундай қонунияти бор. Қачонки халқнинг бошига инқирозли, жафоли кунлар тушса, шу миллатнинг баҳодир ўғлонлари Ватан озодлиги учун сиёсий кураш майдонига чиқадилар. XIV асрнинг 50-60 йиллари Мовароуннаҳрда сиёсий вазият ниҳоятда кескинлашган, мўғул хонларининг ҳужумлари авж олган давр эди. Вазиятни тўғри таҳлил қила олган навқирон 24 ёшли Темурбекнинг кураш майдонига кириб келиши тўғри ва ўз вақтида намоён бўлган жараён эди. 1360 йилдан 1370 йилгача у ўз халқининг тинчлиги, бахти учун курашди. Ҳеч иккиланмай, қатъий ишонч билан босқинчи ёвларга қарши жанг қилди ва ғалабаларга эришиб келди. Шу боис у ватанида мустақиллик байроғини ўрнатди.

Соҳибқирон ҳокимиятга келиши билан давлат бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилди, уни халқи, ватани манфаатларига мослаштирди. Давлат бошқаруви ишларига ўқимишли, тадбиркор, қувваи ҳофизали, ўз элига хиёнат қилмайдиган инсонларни тайинлади. Аҳолининг барча қатламлари вакилларини маълум касб-кор, тадбиркорлик билан шуғулланишга даъват этди. Бу даврга келиб, Туркистон мустақил сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш йўлидан борди.

Буюк давлат соҳибининг оқилона саъй-ҳаракатлари туфайли Мовароуннаҳр XIV асрнинг охирига келиб сиёсий жиҳатдан қудратли, иқтисодий жиҳатдан бой ва маданий юксалган салтанатга айланди.

Амир Темур давлати ўша даврда бошқа мамлакатлар билан ҳам фаол ташқи алоқаларни ўрнатган эди. Шуниси эътиборлики, у бундан 600 йил аввал давлатлараро иқтисодий ҳамкорлик, интеграциялашув, глобаллашув ғоясининг моҳиятини, аҳамиятини яхши тушунган, мамлакатлараро фаол ҳамкорликсиз ҳеч бир давлатнинг истиқболи бўлмаслигини теран англаган эди. Темур ташаббуси билан унинг давлатида Осиё қитъасининг Хитой, Ҳиндистон, Рум (Туркия) давлатлари, Европанинг Франция, Англия, Испания, Италия давлатлари билан дипломатия, савдо-иқтисодий, маданий ҳамкорлик кенг йўлга қўйилган эди.

Етук давлат арбоби юртига келган испаниялик, франциялик, анг­лиялик, хитойлик ва бошқа хорижий элчиларни ҳурмат билан қабул қилиб, улар шарафига базмлар уюштирган. Шундай йўл билан у мамлакатда Осиё ва Европани боғловчи ягона иқтисодий макон барпо этганини тарихий манбалар орқали яхши биламиз.

Надоматлар бўлсинки, собиқ совет мафкурачилари даврида Амир Темур давлатининг ички давлат бошқаруви ва ташқи сиёсат борасидаги олиб борган ишлари сохталаштириб кўрсатилди. Соҳибқирон ҳарбий ҳаракатларининг ҳеч инкор этиб бўлмайдиган сабаблари бор эди. У шарқий Руссияни Олтин Ўрда хонлиги зулмидан озод қилди. Шарқий Европа халқларини усмоний турклар тажовузидан ҳимоя қилди. Яқин ва ўрта шарқда авж олган диний мазҳаблараро низоларни бартараф этди.

Фақат Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, буюк ватандошимиз, йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, Осиё ва Европа халқларининг халоскори, доно ислоҳотчи Амир Темур шахси, унинг ижтимоий-сиёсий фаолияти тўғри талқин этилиб, ватан ва эл манфаати йўлида олиб борган беқиёс саъй-ҳаракатлари эътироф этилди.

Амир Темур жамиятдаги барча табақаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини инобатга олиб, улар учун зарур ижтимоий, моддий-маиший шарт-шароитларни ҳам яратди. Ўша даврда жаҳон давлатчилиги тарихида бундай ижтимоий ҳимоя институти ҳали йўқ эди. Соҳибқирон давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиб, уни янада бойитган буюк ислоҳотчидир. Бетакрор ҳарбий қобилият эгаси, атоқли саркарда тузган буюк армия ва унинг сафидаги ҳарбий кишиларда жанговарлик руҳи, Ватанга муҳаббат, садоқат туйғуси юксак даражада бўлган.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, бундан 600 йил аввал у профессионал суд тизимига асос солди. Бир сўз билан айтганда, соҳибқирон Мовароуннаҳрда ҳукм сурган ниҳоятда оғир сиёсий ва иқтисодий вазиятни одилона йўл билан бартараф этиб, тарқоқ мамлакатни бирлаштирди ва кучли давлат ташкил қилди. Шунингдек, у ислом динининг тақводор, айни вақтда бағрикенг вакили ҳам эди. Айниқса, ўз саройига келган бошқа динга мансуб руҳонийларни ҳам ҳурмат билан қабул қилиб, уларга исломий ҳурмат, тавозе кўрсатди.

Етук давлат арбобининг санъат ва маданиятни ривожлантиришдаги ҳомийлиги, мамлакат ободончилиги учун ғамхўрлиги, инсонни қайси ижтимоий қатламда бўлишидан қатъий назар эъзозлаш каби хусусиятлари бугун унинг авлодлари қалбида ҳам жўш уриб турибди.

Демак, Амир Темур бин Муҳаммад Тарағай Баҳодирхон ўғлининг ижтимоий-сиёсий фаолияти ва давлатчилик мактаби ўз моҳиятига кўра миллий ва умумбашарий аҳамиятга эга. Мамлакат истиқболи, юрт равнақи йўлидаги ҳар бир ишимизда буюк бобомизнинг руҳи бизга ҳамроҳу ҳамнафас бўлиб келмоқда.

Мансурхон ОЛТИНОВ,

Навоий ДПИ профессори,

тарих фанлари доктори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!