JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ВАТАНИМИЗ ФАХРИ, МИЛЛАТИМИЗ ТИМСОЛИ

ВАТАНИМИЗ ФАХРИ, МИЛЛАТИМИЗ ТИМСОЛИ

17-04-2015 09:23 Navoiy shahri » Yangiliklar

Амир Темур ўз даврида Мовароуннаҳрнинг барча вилоятларини бирлаштирган мустақил давлатчиликка асос солди. Бу пайтга келиб, мамлакат ҳар томонлама тараққиётга эришди. Айниқса, ҳарбий соҳа, илму фан, меъморчилик, шаҳарсозлик ва маданият беқиёс даражада ривож топди.

У Осиёнинг йигирма етти мамлакатини бирлаштирган улкан салтанатни тузиб, мазкур давлатнинг барқарор тинчлиги, халқ фаровонлигини юксалтириш учун улкан замин ва тарихий шароит яратди. Буюк давлат соҳибининг тенгсиз саркарда ва оқил, адолатли мамлакат ҳукмдори даражасига етишишининг асосий омилларидан яна бири унинг тиббиёт, фалакиёт, риёзиёт, меъморчилик ва тарих фанларининг етук намояндаси бўлганлиги ва бу соҳалар ривожига катта эътибор қаратгани билан белгиланади. У нафақат дунёвий фанлар, балки диний илмларнинг ҳам юксалишига муҳим эътибор қаратган.

Бундан ташқари, соҳибқирон ўз даврида мамлакат маънавий ва маданий ҳаёти учун зарур бўлган барча чора-тадбирларни амалга оширди. Машҳур илму маърифат намояндалари, зиёлилар, диний уламолар билан суҳбатлар ўтказиб, йиғинларда улардан иншоот ва биноларни қуришда унга ўз қимматли маслаҳатлари билан кўмаклашишларини сўради. Бу воқеалар соҳибқирон салтанатида маънавий ҳаёт, давлатчилик тараққиёти учун барча бирдек жон куйдириб, ҳаракат қилганлигини кўрсатади.

Буюк давлат арбоби ўз мамлакатидаги бунёдкорлик ишларига кўзга кўринган моҳир уста ҳунарманд ва қурувчиларни жалб этди. Улар орасида Ҳиндистондан олиб келинган юзларча моҳир ғишт терувчилар, Шероз, Исфахон ва Дамашқнинг машҳур қўли гул усталари ҳам бўлиб, уларнинг яратган иморату иншоотлари бетакрорлиги, шарқона безаклари, ҳашамдор ва кўркамлиги билан бугунги кунгача дунё аҳлини лол қолдириб келмоқда.

Бизга тарихдан маълумки, улуғ бобокалонимиз ҳар бир зафарли юришларини, қувончли воқеаларни бирор меъморчилик обидасини барпо этиш билан нишонлашни одат қилган. Унинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган Бибихоним жоме масжиди, Гўри Амир, Аҳмад Яссавий, Занги ота мақбаралари, Оқсарой ва Шоҳизиндадаги меъморий мўъжизалар, Боғи чинор, Боғи дилкушо, Боғи беҳишт, Боғи баланд сингари ўнлаб гўзал боғлар бу буюк шахс ҳақида янада кўпроқ ўқиб-ўрганиш ва изланишга ундайди кишини.
Дунё тарихида чуқур из қолдирган соҳиби жаҳон аждодимиз мана шундай юксак эътибору эҳтиромга муносиб инсон эдилар. Мамлакатимиз истиқлолга эришгач, соҳибқирон Амир Темур шахси Ватанимиз ва миллатимиз тимсолига айлангани шак-шубҳасиздир.

Шоҳида ДАВРОНОВА, Навоий шаҳридаги 16-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!