JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ҚАЛБЛАРГА УМИД ВА ҚУВОНЧ БАХШ ЭТИБ...

ҚАЛБЛАРГА УМИД ВА ҚУВОНЧ БАХШ ЭТИБ...

17-04-2015 10:06 Navoiy shahri » Yangiliklar

Кейинги икки йил ичида Инвестиция дастури асосида қурилиб, яқинда фойдаланишга топширилган лойиҳа-смета қиймати 6 миллиард 352 миллион сўмга тенг Навоий вилоят онкология диспансери ҳам шундай замонавий тиббиёт муассасаларидан биридир.

– Ҳозиргача вилоятдошларимиз онкологик касалликларни текширтириш ва даволаниш учун пойтахтга ёки бошқа вилоятларга боришга мажбур бўлишарди, – дейди шифохона бош врачи Абдутолиб Ҳусаинов. –  Эндиликда бу оворагарчиликларга чек қўйилаяпти. Муассасамизга Хитой гранти асосида ва гуманитар маблағлар ҳисобидан 78 миллион 941 минг сўмлик 16 турдаги тиббий жиҳоз ва замонавий аппаратлар олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан 28 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, ЭКГ, ФЭК, центрифуга, микроскоп, биопсия учун гинекологик тўплам сингари зарур тиббий асбоб-ускуналар сотиб олинди.

Диспансерда 16 нафар олий тоифали шифокор ва 100 дан ортиқ ўрта махсус маълумотли ходимлар аҳолига зарур тиббий хизматларни кўрсатиб келаяпти.

– Шифохонамиз кенг, шинам, барча зарур шароитлар мавжуд, – дейди реанимация бўлими бош ҳамшираси Бибисора Ўтегенова. – Бундай замонавий муассасада ишлаётганимдан фахрланаман. Яқиндан бошлаб бўлимимизда кислород билан узлуксиз таъминловчи ускуна қўлланила бошлагани оғир аҳволда келган беморларнинг дардини енгиллатишда, уларга ёрдам кўрсатиш сифатини оширишда жуда қўл келмоқда.

Шифохонада замонавий ташхис қўйиш хонаси – патоморфологик лаборатория ҳам ташкил этилди. Буларнинг барчаси онкожарроҳлик амалиётларини қўллаш кўламини тобора кенгайтирмоқда. Энг асосийси, бу ердаги тиббиёт ходимларининг замонавий ускуналар билан ишлаш малакаси юқори даражада.

– Бизда хавфли ва хавфсиз ўсма касалликлари жарроҳлик, кимёвий терапия ва радиологик (нур терапияси) усуллари билан даволанади, – дейди онкогинеколог-жарроҳ Сапура Шавозова. – Ҳозирги пайтда бўлимимизда аёлларда учрайдиган ўсма ва ўсма олди касалликлари гис­тологик ва цитологик лаборатория текширувлари ҳамда 3 та УТТ аппарати, рентген ёрдамидаги мукаммал текширувлардан ўтказилиб, даво­ланяпти. Бу умид билан келган беморларнинг тез ва кўнгилдагидек шифо топишларига ёрдам бермоқда. Касалликнинг илк босқичидаёқ уни даволаш, албатта, яхши самара беради. Ҳозир буни теран англаб етган ҳамюртларимиз хасталик юзасидан шифокорга вақтида мурожаат этишмоқда. Бу одамларимизнинг тиббий маданияти ошганидан далолатдир.

Шуниси қувонарлики, республикамиз Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасининг онкологик муассасаларини замонавийлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида жорий йилда муассасага 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги компьютер томографияси, масофадан туриб нурлантириш учун гамматерапия аппарати ва шу каби олти турдаги ноёб тиббий асбоб-ускуналар олиб келиниши кўзда тутилмоқда. Бунинг натижасида шифохонанинг радиология бўлими ҳам тўлиқ жиҳозланиб, ишга туширилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!