JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА

ТАДБИРКОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА

09-06-2015 11:58 Navoiy shahri » Yangiliklar
Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи мажлислар залида ҳудудий назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзолари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди. Унда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил сўз юритди. Тадбирда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, уларга тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур имкониятлар яратиш лозимлиги ҳам таъкидланди. Касб-ҳунар коллежларининг бу йилги битирувчиларига яратилган шарт-шароитлар, уларга берилган солиқ имтиёзлари ҳақида тушунча берилди. Семинарда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олишди. Йиғилиш сўнгида мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!