JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ФАОЛИЯТ КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

ФАОЛИЯТ КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

19-06-2015 12:39 Navoiy shahri » Yangiliklar
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимизнинг барча жойларидаги каби Навоий шаҳрида ҳам жадал ривожланмоқда. Тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу эса истеъмол бозорини сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётир. Бунга "Sаgdiana non” масъулияти чекланган жамияти мисолида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин. Тадбиркор Умиджон Қодиров томонидан ишга туширилган цехда ўн турдаги нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилаяпти. Улар юқори сифатлилиги билан барчага манзур бўлмоқда. Халқимизга нон маҳсулотлари етказиб беришдек хайрли ишга бел боғлаганмиз, – дейди корхонанинг смена бошлиғи Ойбек Ражабов. Маҳсулотларимизни бозорда ва корхонамизнинг ўз савдо дўконлари орқали сотмоқдамиз. Шунингдек, ўнга яқин ташкилотларга шартнома асосида етказиб бераяпмиз. Германиянинг замонавий технологияси асосида ҳар суткада 6 тоннагача унни қайта ишлаб, 15 минг дона нон ишлаб чиқараяпмиз. Жамоада икки сменада салкам 20 киши ишлаб келаяпти. Уларнинг беш нафари коллежни тамомлаган ёшлардир. Смена бошлиқлари Лочин Турсунов, Ҳамид Сайфуллаев, нон пиширувчи Шуҳрат Облаевлар цехнинг энг жонкуяр, намунали ишчи-ходимларидан. Корхонага шу йил коллеж битирувчиларидан яна уч нафар ёшни қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Мен Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини тамомлаб, бир йилдан буён шу ерда ишлаяпман, – дейди Малика Тожиева. Жамоамиз жуда аҳил. Ишчи-ходимлар учун кунига икки маҳал бепул овқат тайёрланади. Алоҳида овқатланиш, кийиниш хоналари мавжуд. Унумли ишлашимиз учун барча шароитлар етарли. Булар вақтимизни тежашга, иш самарадорлигини оширишга хизмат қилаётир. Ўтган даврда тажрибали ҳамкасбларимдан новвойлик маҳоратининг сир-асрорларини пухта ўргандим. Ҳар сафар дастурхонда ўзим пиширган нонларни кўрганимда, танлаган касбимдан чексиз фахрланаман. Бугунги кунда корхонанинг нафақат Навоий шаҳрида, балки Зарафшонда ҳам нон ишлаб чиқариш цехи фаолият кўрсатаяпти. Бу цехда Швейцария технологияси ёрдамида кунига 6 минг донага яқин нон маҳсулотлари тайёрланиб, Навоий кон-металлургия комбинатининг ҳудуддаги ташкилотларига пешма-пеш етказиб берилаётир. Шуни эътироф этиш лозимки, ҳозирги вақтда корхонанинг фаолият кўламини кенгайтиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, улар Нурота туманида "Нурота олтин боғлари” интенсив боғини барпо этишди. 500 гектарли боғда бугунги кунда олма, шафтоли меваларидан мўл ҳосил олинаяпти. Корхона маъмурияти келгусида шу ернинг ўзида мевани қайта ишлаш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу эса янги иш ўринлари яратиш имконини ҳам беради.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!