JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИНТЕРНЕТ, УЯЛИ ТЕЛЕФОН ВА ЁШЛАР

ИНТЕРНЕТ, УЯЛИ ТЕЛЕФОН ВА ЁШЛАР

25-06-2015 19:15 Navoiy shahri » Yangiliklar
Навоий шаҳридаги Матбуот уйида бўлиб ўтган давра суҳбатида айнан шу мавзудаги муаммолар қизғин муҳокама қилинди. Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ва Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда "Ёшлар тарбиясида интернет ва уяли телефон воситаларидан фойдаланишнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги маърузалар тингланди, фикр-мулоҳазалар баён қилинди. Давра суҳбати иштирокчилари интернетнинг афзалликлари, ижтимоий тармоқ ва блогларнинг ёш журналистлар фаолиятидаги аҳамияти хусусида ижобий сўз юритиш баробарида психолог ва шифокор мутахассисларнинг замонавий технологияларнинг ёшлар руҳияти ва саломатлигига салбий таъсири тўғрисидаги фикрларини ҳам тинглашди. Ҳамма гап интернетдан тўғри фойдаланишда, – дейди "Информацион технологиялар маркази” МЧЖ раҳбари Норбек Арзиев. – Бугун вилоятимиз ёшлари орасида бу борада катта ютуқларни қўлга киритаётганлари ҳам талайгина. Улар замонавий технологиялар кўмагида иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига муносиб улуш қўшиб келмоқда. Бугун журналистлар олдида турган муҳим вазифалардан бири интернетнинг салбий оқибатларини ёритиш эмас, балки бу борадаги ютуқлар мисолида ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини орттиришдан иборат.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!