JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

13-07-2013 17:20 Navoiy shahri » Yangiliklar

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

2013 йил 6 июль куни шаҳардаги 11-умумтаълим мактаби мажлислар залида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари XXV сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни шаҳар ҳокими – шаҳар Кенгаши раиси Б.Жўраев очди ва олиб борди.

Сессия ишида шаҳар Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги ташкилот раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари раислари, таълим муассасалари, коллеж ва академик лицей директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 майдаги 168-сонли селектор мажлис баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилиш ва қўшимча чораларни белгилаб олиш тўғрисидаги ва шаҳардаги барча ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи” тўғрисидаги масалани муҳокама этдилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2013 йил 14 июндаги КҚ-65-II-сонли "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини рўёбга чиқариш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси муҳокама этилди ва мазкур қарор асосида 2013 йил ноябрь-декабрь ойларида бўладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари сайловига уюшқоқлик билан тайёргарлик кўриш борасидаги шаҳар Кенгашининг чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Депутатлар корпуси томонидан яна бир муҳим масала, яъни ЎзХДП Навоий шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан "2013 – 2014 ўқув йилида Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг "Аэропортнинг ер усти хизмати жиҳозларини ишлатиш ва таъмирлаш техник-механиги” ва "Қурилиш-ёнғин алоқаси ва сигнализация тизимларидан фойдаланиш техниги” йўналиши битирувчиларининг дипломолди амалиётларини ташкил этиш ва келгусида ўз мутахассисликлари бўйича ишга киришларини таъминлаш масаласи” бўйича депутатлик гуруҳи раҳбари Ф.Холмуродовнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан шаҳар Кенгаши депутатлари И.Раджабов, Р.Арзиев, К.Турсунназарова ҳамда С.Ашуровлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, сессияда шаҳар Кенгаши фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияда вилоят ҳокимлиги масъул ходими А.Асатов иштирок этди.

Дилбар Тошева

Навоий шаҳар ҳокимлиги

Ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!