JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Шаҳар ҳокимининг фармойиши

Шаҳар ҳокимининг фармойиши

17-07-2013 12:26 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси
Навоий вилояти, Навоий шаҳар ҳокими
ФАРМОЙИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-4547-сонли Фармони ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2013 йил 15 июлдаги Ф-47-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-4547-сонли Фармони ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2013 йил 15 июлдаги Ф-47-сонли фармойиши ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 11 июлдаги ПФ-4547-сонли Фармони билан:

2013 йилнинг 15 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар, стипендиялар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

- иш ҳақи - ойига 91530,0 сўм;

- ёшга доир пенсиялар - ойига 179020,0 сўм;

- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 179020,0 сўм;

- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 109 850,0 сўм миқдорида белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Иш ҳақига қўшиладиган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, шунингдек, пенсиялар, икки ёшгача бўлган болаларни тарбиялаётган оналарга, болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳамда энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгилаган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилсин.

4. Навоий шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Р.Элмуродов), Навоий шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (И.Яҳёев) ҳамда тегишли идоралар, бюджетдан молияланадиган ташкилот ва муассасалар билан биргаликда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги инобатга олинсин.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб мазкур Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириш чораларини кўрсинлар.

6. Ушбу фармойиш чиқарилиши муносабати билан Навоий шаҳар ҳокимининг 2012 йил 13 ноябрдаги Ф-65-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини бажарилишини назорат қилиш Навоий шаҳар ҳокими ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.

Навоий шаҳар ҳокими                                                                    Б.Жўраев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!