JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Замонамиз қаҳрамонлари

17-07-2013 15:49 Navoiy shahri » Yangiliklar

Замонамиз қаҳрамонлариЗамонамиз қаҳрамонлари
САОДАТЛИ ТАҚДИР...

Ёки кўнгиллар қалъасини забт этган аёл

Навоий туманидаги ўз даврида жуда машҳур бўлган "Нарпай” давлат хўжалигида туғилиб, вояга етган Мукаррам Муратова ўрта мактабни тугатиб, Тошкент шаҳрига ўқишга йўл олди. Аммо орзулари бир дунё шаддод қизга омад кулиб боқмади. У мандатдан ўта олмай, қишлоққа қайтди. Тўнғич қизларини кўзларидан узоқда ўқишини истамаган Зокир ака ва Муҳаррам опалар бундан фойдаланиб, "Энди ўқисанг, ўзимизнинг Навоийдаги олий даргоҳда ўқийсан, киролмасанг, турмушга узатамиз”, деган шарт қўйишди. Енгилган курашдан тўймас, деган мақол бекорга айтилмаган. У ўша йили            Навоий шаҳридаги 8-ўрта мактабда етакчилик қилиш билан бирга ўқишга пухта тайёргарлик ҳам кўрди.

- Бир йил ҳам кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди. Ўшанда катта умид билан Тошкент Политехника институти ( ҳозирги Навоий Кончилик давлат институти)га ҳужжат топширганман,-дейди қаҳрамонимиз.- Мабодо киролмай қолсам, турмушга узатиб юборишларидан, оила-бола-чақа ташвишларига кўмилиб, маълумотсиз "уйда” қолиб кетишдан қўрқиб, устозлар билан тортишиб, талабалик бахтига муяссар бўлганман.

Олийгоҳда сиртқи бўлимда ўқиш даврида ҳам талабалик, ҳам меҳнат фаслини бирга бошлаган Мукаррам Муратова дастлаб Навоий кон-металлургия комбинатининг ишчи таъминоти бошқармасига ишга кирди. Талабаликни, корхона ишини эплаш билан бир қаторда бахтиёр уйнинг бекасига ҳам айланди. Йилларнинг ўзи уни омад, бахт, меҳнат ва ҳурмат пиллапояларига кузатиб борди. Ёш мутахассис энди тажрибали устозлар тилига тушди, уларнинг ишончига сазовор бўлди.

Олийгоҳни тугатиш арафасида нафақат Республикада, балки Марказий Осиёда етакчи корхоналардан ҳисобланган "Навоийазот” ишлаб чиқариш бирлашмасининг Аммиак ишлаб чиқариши I- II- навбати 004- цехига машинист сифатида ишга қабул қилинди.

Республикамиздаги йирик кимё саноати корхоналаридан бири сифатида ном қозонган, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг 30 фоиздан ортиғини ишлаб чиқараётган мазкур корхонада бугун 12 минг нафардан зиёд ишчи хизмат қилмоқда. Уларнинг салкам 5 минг нафари хотин-қизлардан иборат. Ва кимё саноатини ривожлантиришга эркаклар билан бир сафда туриб ҳисса қўшаётганлар орасида муҳандис-технолог М. Муратова ҳам бор. Билими, тажрибаси билан корхонада пешқадамлар қаторидан жой олган бу аёл кейинчалик цех аппаратчиси, газ хом ашёси тайёрлаш цехи смена устаси даражасигача кўтарилди, бу корхонага меҳр қўйиб, боғланиб қолди. Кимё бугун унинг тақдирига, нон-тузига айланди.

-У қатъият билан мураккаб технологияда ишлаб, газсимон азот ва кислород орқали ҳаво тақсимлаш блокларида технологик жараёнларни назорат қилади, бу назорат жараёни натижасида газсимон азот ва кислород орқали ҳаво ажратиш блокларида технологик тозалаш таъминланади,- дейди цех бошлиғи Анвар ака Авлияқулов.- Цехимизда турли миллат вакилларидан иборат 85 нафар ишчи меҳнат қилади,

М. Муратова ишлаб чиқаришда ҳам, оилада ҳам, жамоат ишларидаги фаоллиги туфайли ҳам барчага намуна.

Дарҳақиқат, Мукаррам опа эркаклардан қолишмайдиган шижоат билан меҳнат қилаётган мазкур цех аммиак, азот кислотаси, аммиакли селитра ва бошқа бир қатор маҳсулотлар тайёрлашда бошланғич жараён вазифасини ўтайди. Бу ерда 2000 йилдан буён суюқ кислород тайёрланиб, Навоий кон-металлургия комбинатига етказиб берилаётганлиги, 2010-2012 йилларда мазкур цехда 21,1 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилганлиги бу йўналиш катта корхонанинг кучли тармоқларидан эканлигини кўрсатиб турибди.

Қаҳрамонимиз шунингдек, бугунги кунда бутун мамлакатимизда кенг қанот ёйган "Устоз- шогирд” анъанасига амал қилиб, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг касб маҳоратини оширишга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. "Корхона-коллеж” ҳамкорлигига асосан Кармана туманидаги кимё саноати касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган 13 нафар йигит-қизнинг амалиётига бевосита раҳбарлик қилган сўзи билан иши бир аёлнинг нафақат ўзига, балки шогирдларига ҳам ҳавас қилишади. Ўз устида ишлашни, янги технологик билимларни эгаллашни, ватанпарварликни, меҳрибонликни ўз устозидан ўрганган ёш мутахассислар бугун катта карвонга қўшилиб, корхона ривожига муносиб ҳисса қўшаётганлиги қувончли албатта.

Салкам қирқ йиллик меҳнат фаолиятининг ўттиз беш йилини ана шу қадрдон корхонада ҳалол ва шарафли меҳнат билан ўтказаётган кимёгар аёл узоқни кўзлаб иш тутиши, ўзига ва тажрибасига ишониши, энг муҳими, касбига садоқати туфайли корхонада катта обрў -эътибор топди.

Бу забардаст аёл "Эзгу мақсад йўлида изланиб, интилиб яшаш керак” деган шиорни ҳаётий ҳикматга айлантирган. Бу ҳикматдан қадр топган камтарин аёлнинг хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланди. У Республикамиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга, саноатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун 2004 йилда Президентимиз Фармонига кўра "Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.

Саодатли тақдиридан миннатдор замонамиз қаҳрамонига бу мукофот янги куч ва ғайрат бахш этди. У пенсия ёшида бўлишига қарамасдан Юртбошимиз ишончини оқлаш учун, Ватанимиз равнақига кучи бор экан ҳисса қўшишни ўзининг инсоний бурчи деб ҳисоблайди. Ўзига муносиб ворислар тайёрлагани, ука-сингиллари ҳамда уч нафар фарзандининг ўзи ишлаётган корхонада кимёгарлар сулоласи бўлиб, меҳнат қилаётганлиги билан фахрланади:

- Бугунги мураккаб даврда болаларнинг ҳар бир қадамидан бохабар бўлишимиз, уларни меҳнатга, сабр-тоқатга, элу юртга садоқатли бўлишга ўргатиш энг аввало биз ота-оналарнинг бурчимиздир. Минг шукур, юртимиз тинч, кўнглимиз хотиржам, ўғил-қизларимиз элга муносиб меҳнаткаш инсон бўлиб вояга етди. Фарзандларнинг ота-она изидан бориши, уларнинг касбини эгаллаши ҳар бир ота-она учун алоҳида ғурур бағишлайди. Қизим -Дилнавоз 30-цех электриги, ўғлим - Ўткиржон 1-цех бўлинма бошлиғи, иккинчи қизим -Дилрабо 222- цех аппаратчиси бўлиб ишлаётганлиги , менинг бахтимга бахт, фахримга ифтихордир. "Навоийазот” бизнинг оиламиз тақдири. Гоҳо ишдаги баҳслар, кимё оламидаги янгиликлар оила жамул- жам бўлганда давом этади. Бир ўзбек аёлининг, бир онанинг бахти бўлса шунча бўлар...

Дарҳақиқат, Кармана туманидаги "Қаҳрамон” маҳалласида ободликни кўнгилдан бошлаб, катта-ю кичикка ўрнак бўлаётган Эргаш ака ва Мукаррам опалар хонадонига ҳурмат ва ҳавас ўзгача. Маънавиятли, маърифатли, сабр-тоқатли оила соҳиблари, тарбияли, билимли ўғил-қизлар, оилани муқаддас деб билган келин ва куёвлар, оила файзи ва қувончи ҳисобланган ширинтой набиралар билан бекаму кўст, бағри бутун бу бахтиёр оилага ҳавас қилса арзийди. Кимёгар беканинг сўзига нафақат корхонада, балки оилада, қариндошу яқинлар, дўстлар даврасида ҳам мунтазир, интиқ бўлишади. Чунки Мукаррам опа меҳрибонлиги, самимийлиги, камтарлиги билан дилларни забт эта олган.

У меҳр билан эгаллаган кўнгиллар қалъасида эса усиз чироқ ёнмайди.

Маруса ҲОСИЛОВА,

Ўзбекистон Журналистлари

ижодий уюшмаси аъзоси

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!