JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Учрашув

08-08-2013 17:03 Yangiliklar, Navoiy shahri

УчрашувОбодлик кўнгилдан бошланади.

Кун тартибида ижтимоий

муаммолар ечими хусусида гаплашилди.....

Куни кеча шаҳримиздаги 8-умумтаълим мактабида Навоий шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраев, шаҳар Прокурори Садриддин Турдиев ва шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Юнус Эшмуродовлар иштирокида "Матонат”, "Дўстлик”, "Ҳумо” ҳамда "Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувни шаҳар ҳокими Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ойбек Боқиев очиб берди. Фуқароларнинг саволларига шаҳар ҳокими Б.Жўраев, ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Баҳора Ҳамдамова, шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Юнус Эшмуродовлар батафсил жавоб берди.

Тадбирда маҳаллаларда олиб борилаётган ободончилик ишлари тўғрисида, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб борилиши, қизларнинг эрта турмушга чиқиш, шаҳарда рўйхатга олиш тизимини қайтадан кўриб чиқиш ҳамда чет элга чиқаётганларни тартибга солиш борасида фуқароларга кенг тушунчалар берилди. Тадбирда шаҳардаги барча ташкилот ва корхоналардан вакиллар иштирок этди. Улар фуқароларнинг саволларига жавоб беришди. Учрашувда таъкидландики, баъзи кўп қаватли бинолар ёнида автомашиналарни ноқонуний туриши, болалар майдончасининг йўқлиги, ахлат ташлайдиган қутиларнинг ойлар давомида ювилмаслиги, уларга хлор сепилмаслиги танқид остига олинди.

Шаҳар ҳокими Б. Жўраев иштирокчилар саволларига батафсил жавоб берар экан, шаҳар прокурори ва шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғига кўп қаватли уйлар ёнида турган автоуловларни белгиланган автотураргоҳларга қўйиш лозимлиги, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини кучайтириш кераклиги, бозорларда нарх-навонинг кўтарилмаслиги назорат қилишга кўрсатмалар берди.

Маҳаллаларда ижтимоий маънавий муҳитни таъминлаш мақсадида 102 та жамоатчилик гуруҳлари тузилганлиги, лекин уларнинг бугунги фаолияти қониқарли эмаслиги таъкидланди. Кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилиши кераклиги фуқароларга тушунтирилди. Шундагина куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриб, тобора яқинлашиб келаётган энг азиз ва энг улуғ байрамимиз бўлган мустақиллигимизнинг 22 йиллик шодиёнасини яхши кайфиятда кутиб оламиз.

Д.Тошева

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!