JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Зумрад шаҳар

28-08-2013 18:24 Yangiliklar, Navoiy shahri

Зумрад шаҳарИСТИҚЛОЛШАРАФИ

Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий орзулари рўёбга чиққан гўзал маскан- Навоий шаҳрида истиқлолимиз тантанаси юртдошларимиз қалбини қувончларга тўлдирган шукуҳли кунларга пайванд бўлиб, ҳар йили байрам қилинади. Истиқлолимизнинг 22 йиллиги байраминишонланадиган кунларда Навоий шаҳриқўшалоқ байрамни қаршилайди. 1958 йилнинг 2 сентябрида Олий Совет Президиумининг Фармонига биноан ташкил топган Навоий шаҳри бу йил 55 ёшга тўлади.

Шу ерда севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг қуйидаги машҳур сатрлари беихтиёр ёдга тушади:

Мулки борлиқ ичра бир маҳал,

Мўъжазгина олам яралган,

Бермоқ учун унга зеб , сайқал,

Олам аро одам яралган.

Шундан бери тинмайин инсон,

Меҳнат қилар ер узра ҳамон.

Ерни гўзал қилгани сайин,

Гўзал бўлур ўзи ҳам инсон...

Зумрад шаҳар

Дарҳақиқат, навоийликлар ҳам барханлар бағрида бунёд этилган марварид шаҳарни гулзорга, боғу бўстонга айлантириш, қолаверса, жонажон Ўзбекистонимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиш учун ўзларининг бор билими, салоҳияти, тажрибасини ишга солиб, тинмай меҳнат қилмоқда ва бу меҳнатдан бахт ва шараф топмоқда.

86 миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандидек, баҳамжиҳатликда меҳнат қилаётган бу шаҳарда фаолият юритаётган улкан саноат корхоналари нафақат вилоятимиз, балки Республикамиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётганлиги биланэътиборга лойиқ.

Хусусан, ривожланган қатор мамлакатлар ўртасида Ўзбекистоннинг обрўсига обрў қўшаётган 9999тамғали сифатли олтинлар бунёдкори-Дўстлик орденли Навоий кон-металлургия комбинатининг заҳматкаш олтинтопарлари, республикамизда ишлаб чиқарилаётган цементнинг салкам ярмини ва сифатини таъминлаётган "Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти, бугун мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотларининг 30 фоизидан ортиғини етказиб бераётган, аммиакли селитра, сунъий нитрон толаси, сирка кислотаси, хлор, каустик сода, формалин, метанол, аргон гази, кислород каби 130 турдаги камёб ва ќимматбаћо кимё маҳсулотларини тайёрлаб, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Марказий Осиёда етакчи ўринларни эгаллаб турган "Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти ҳамда қатор ишлаб чиқариш корхоналарининг довруғи бугунхорижий мамлакатларга ҳам кетганлиги меҳнат фахри, меҳнат ифтихоридан, албатта.

Истиқлол йилларида шаҳар қиёфаси янада кўркамлашди. Улкан бунёдкорлик ишлари шаҳар кўчаларига янгича файз, янгича тароват, равон йўллар кўзларга қувонч, дилларга хотиржамлик бахш этди.

Кейинги 2-3 йил мобайнида10 минг ўринли Ёшлар спорт мажмуаси,Ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, , "Аква парк” объекти қурилиши , муҳташам "Ёшлар” маркази, кўплаб турар-жой биноларининг қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги, Навоий шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг реконструкция қилинганлигини ана шундай мақтанса арзигулик ишлар қаторига қўшиш мумкин.

Худди шунингдек шаҳарда маҳаллийлаштириш дастури асосида ташкил этилаётган ишчи ўринлари аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда шаћарликлар мустаќиллигимизнинг 22 йиллик шодиёналарини мећнатда муносиб ютуќлар билан кутиб олиш, шаћар ободончилигини таъминлаш борасида бирдамликда ћаракат ќилмоќда.

Шаћарда яшовчилар ћамма ќулайликлардан баћраманд, ћар иккита оиланинг биттасида ўзимизнинг Ўзбекистонда ишлаб чиќарилган "Тико”дан тортиб "Малубо”гача борлиги албатта истиқлол шарофатидан. Ишбилармон ва тадбиркорлар сони эса кундан-кунга ортиб бормоқда. Бугунги кунда 1907 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилган,шуларнинг 141 таси 2013 йилнинг ўтган даврида ташкил этилган. Бу эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлаантириш- мамлакатимиз иќтисодиётини юксалтириш кафолати эканлигидан далолатдир.

ДЕПУТАТЛАР ҲАЁТИЗумрад шаҳар

Шаҳардаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт ҳам ўзига хос, қизғин. Сиёсий жараёнда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши фаолияти муҳим ўрин тутади. Шаҳардаги 28 та округдан сайланган 28 нафар депутатлар орасида фан докторлари, фан номзодлари, йирик саноат ва ишлаб чиқариш ҳам қўшма корхоналарнинг раҳбарлари, тадбиркорлар, ўқитувчилар, хуллас, турли соҳа вакилларининг борлиги барча муаммоларни қамраб олиш вазифасини уддалашга ёрдам бермоқда.

Кенгаш ҳузурида ташкил этилган "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари”, ”Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари (ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари)”, "Қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари”, "Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизмат кўрсатиш” ҳамда " Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий комиссиялар иши бугунги замон талабига мос равишда ташкил этилганлиги диққатга сазовордир.

Депутатлар корпуси фаоллиги туфайли ўтган йиллар мобайнида Кенгаш томонидан 26 та сессия ўтказилиб, унда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ечимига бағишланган 192 та турли масалалар кўриб чиқилган. Жумладан, доимий комиссиялар томонидан биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 33 та долзарб масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган. Депутатлар томонидан ўз сайлов округларида 125 та фуқаро турли масалаларда қабул қилинганлиги, фуқаролар томонидан 233 та оғзаки ва ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, ижобий ҳал этилганлиги, жорий йилнинг 1-чи ярим йиллигида улар кўмагида 37 нафар фуқаро ишга жойлаштирилганлиги депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги ишончни мустаҳкамламоқда.

Шаҳар ҳокимлигининг интернетда "navoiy.uz”сайти яратилган бўлиб, унда шаҳар ҳаёти, депутатлар фаолияти ўзининг аксини топган.

Зумрад шаҳарНАВОИЙНИНГФАХРИЙ ФУҚАРОСИ

Ўтган ярим асрдан ортиқ йиллар шаҳар ҳаётида ўчмас из қолдирди, унинг довруғини кўплаб элларга танитди. 2006 йилда шаҳарнинг шонли саҳифалари яна бир муҳим сана билан тўлдирилди. Навоий шаҳар ҳокимининг 19 январдаги Қ – 119 / 01 қарори билан "Навоий шаҳрининг Фахрий фуқароси” унвони таъсис этилди.

"Фахрий фуқаро”лар сони бугунги кунда 60 нафардан ошди. Улар орасида нафақатнавоийликлар балки, чет эллик фан ва таълим намоёндалари ҳам бор. Жумладан, Алишер Навоий ижодини ўрганиш юзасидан илмий изланишлар олиб борган, буюк бобокалонимиз асарларини япон тилига таржима қилиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги адабий-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган япониялик философ, профессор Дайсаку Икеда ҳам бор. Шунингдек, "Фахрий фуқаро” унвонига сазовор бўлганлар орасида фан докторлари, фан номзодлари, йирик саноатва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган турли касб эгалари бор.

МАЪНАВИЯТГАЭЪТИБОРЗумрад шаҳар

Яхшилик йўллари энг аввало маънавият чорраҳаларида туташади, эзгуликнинг илдизлари энг биринчи маънавият сарчашмаларидан сув ичади. Бир сўз билан айтганда, Маънавият-ҳаётимиз гултожи. Ўтмишимиздан фахрланиш, бугунимиздан ифтихор қилишимиз, эртанги кунимизга ишончимиз маънавият мезонлари билан ўлчаниши ҳам ана шундан, албатта.

Шаҳар Маънавият тарғибот бўлими томонидан 2013 йил-"Обод турмуш йили” давлат дастури моҳиятидан келиб чиқиб, "Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида театрлаштирилган маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шаҳар Маънавият тарғибот бўлими ва "Маҳалла” жамоат фонди билан ҳамкорликда "Ўз уйингни ўзинг асра!” мавзусида адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда.

Шаҳардаги мавжуд 30 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, корхона ва ташкилотларда, ҳарбий қисмларда "Ўзбек элим жаҳонда ягона элдир”, "Меҳрдан яшнар кўнгил”, "Ўзбекистон- бахтли инсонлар мамлакати”, "Ўз уйингни ўзинг асра!”, "Огоҳлик давр талаби”, "Ободлик бор жойда барака бор”, "Парвози баланд юрт ўғлонлари” , Ёшлар марказида "Навоий наволари”, " Шу азиз Ватан барчамизники”, "Ватанга муносиб бўлайлик!”мавзуларида ўтказилаётган учрашув ва кечалар фуқаролар, айниқса ёшлар қалбида Ватанга садоқат,ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

...Бу ютуқлар истиқлолимиз байрамига ёруғ юз билан пешвоз чиқаётган навоийликлар тўёнасининг бир томчиси холос.

Ҳар бир жабҳада меҳнат қилаётганюртдошларимизнинг қалбини "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!”деган улуғ шиор янада юксалтирмоқда.

Истиқлол шарафини юксакка кўтариб, ардоқлаб келаётганэлимизга ниятига яраша омад ва саодат йўлдош бўлсин!

Шаћарлар боќийдир, умр ўткинчи...дейишади. Аммо, навоийликларнинг бунёдкорлик ва эзгу ишлари асрларга таътигуликдир. Зероки, улар яратган ва яратаётган улуѓвор ишлар тарихда абадий мућрланиб қолади.

Маруса ҲОСИЛОВА,

"Инсон ва қонун” мухбири

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!