Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЎЗБЕКИСТОН ВАЛЮТА КОНВЕРТАЦИЯСИНИ ОЧДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar, Prezident Farmon va Qarorlari, VM Qarorlari > ЎЗБЕКИСТОН ВАЛЮТА КОНВЕРТАЦИЯСИНИ ОЧДИ

ЎЗБЕКИСТОН ВАЛЮТА КОНВЕРТАЦИЯСИНИ ОЧДИ


11-09-2017, 16:31. Muallif: deputat


Жорий йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди. 


Фармонга кўра, аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш тижорат банкларининг барча филиал ва мини-банклари томонидан чекланмаган миқдорда ва сарсонгарчиликсиз амалга оширилиши белгиланди. Эндиликда, юридик шахслар 2017 йил 5 сентябрдан эътиборан,  жорий халқаро операцияларни, жумладан товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмаларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чек­ловсиз сотиб олишлари мумкин. 
Жисмоний шахслар ҳам чет эл валютасини тижорат банкларининг конверсион бўлимларида сотиб олинган маблағларни халқаро тўлов карталарига ўтказиш бўйича амалдаги тартибга асосан, эркин сотиб олиши ва чет элда ҳеч қандай чек­ловларсиз ишлатиши, шу жумладан банк ҳисобварақлари орқали чет элда ўқиш, даволаниш ва бошқалар учун тўловни амалга ошириши мумкин.
Бундан ташқари, банклар томонидан аҳоли билан банк-айирбошлаш операцияларини сифатли ўтказиш учун жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартиби соддалаштирилди. Шунингдек, тижорат банкларининг филиаллари ва мини-банк­ларида, айниқса, йирик савдо марказлари ва бозорларда қўшимча валюта айирбошлаш шохобчалари очилди. Конверсион бўлимлар орқали чет эл валютасини сотишда олинадиган воситачилик ҳақи миқдори имкон даражасида пасайтирилди. Энг аҳамиятлиси, халқаро тўлов карталаридан хорижда фойдаланишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинди.
Фармонда, миллий валютамиз сўмнинг курсини хорижий валютага нисбатан белгилаш фақатгина, валюта биржасининг банклараро электрон савдоларида валю­та­га бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқ­қан ҳолда белгиланади. Бунда банклараро савдоларда Марказий банкнинг иштироки камайтирилади – фақат алоҳида ҳол­ларда Марказий банк айирбошлаш курси­нинг ҳаддан ортиқ тебранишини бар­та­раф этиш учун хорижий валютани со­тиш ёки сотиб олиш операцияларини амалга ошириши мумкинлиги белгилаб қўйил­ди.
Хулоса қилиб айтганда, "яширин” иқти­со­диётнинг қисқариши ва пул маблағ­ларини банк айланмасига жалб қилиш юридик шахслар учун конвертацияни амалга киритиш мақсадларидан бири ҳи­соб­ланади.

Акбар ЖАЙНАРОВ.


Ortga qaytish