Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ

ОИЛА-МУҚАДДАС ДАРГОҲ


28-09-2018, 10:37. Muallif: deputat

       Суҳбат жараёнида оила азал-азалдан ҳаётимиз мазмуни, меҳр-муҳаббат ва осойишталик макони эканлиги, барча инсоний ва умуминсоний қадриятлар айнан оилада шаклланиши борасида фикрлар билдирилди.

    Қолаверса, бугун баъзи ёшлар оила тушунчаси, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар, оила масъулияти борасида етарлича фикрга эга эмаслиги оқибатида баъзи оилавий муаммолар келиб чиқаётганлигига урғу берилди.

    Шунингдек, никоҳланувчи ёшларга келажакда комил инсон, ибратли оила қуришлари учун ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиш, қайнона-қайнота муносабатларини ҳурмат қилиш, оилада эркакнинг мулоҳазали бўлиши борасида тавсиялар берилди.

       Давра суҳбати якунида никоҳланувчи ёшларга никоҳ гувоҳномалари берилди.  















Ortga qaytish