Bosh sahifa > Yangiliklar > ОГОҲЛИК – ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ГАРОВИ
ОГОҲЛИК – ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ГАРОВИ7-11-2018, 17:52. Muallif: deputat |
![]() Навоий шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида "Аҳоли хонадонларини иситиш, уларнинг маиший эҳтиёжлари учун табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ёқилғисидан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда хавфсиз фойдаланиш қоидаларини кенг миқёсда тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш” мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Навоий шаҳар ЁХБ, шаҳар газ таъминоти участкаси масъул ходимлари, уй-жой коммунал идоралари ва ширкатларнинг раҳбарлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди. Йиғилишда шаҳар ҳокими М.Базаров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ илмий-тадқиқот маркази катта муҳандиси М.Султонов, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари Ф.Пўлатов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори юзасидан шаҳримизда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ўз танқидий-таҳлилий фикрларини баён этишди ва зарур тавсияларни беришди. – Кунлар совиши билан аҳолининг электр энергияси ва табиий газга бўлган эҳтиёжи кескин ортмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ илмий-тадқиқот маркази катта муҳандиси М.Султонов, – Шу боис аҳоли турар жойларидаги иситиш қозонлари ва печларидан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишини доимий назорат қилишимиз лозим. Хонадонларда газ плиталари ва бошқа иситиш воситаларидан фойдаланишда кўпчилик фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишмайди. Оқибатда бундай жойларда ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари юзага келмоқда. Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун хонадонларга бирма-бир кириб, кенг тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Бундан ташқари, йиғилишда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари И.Қодиров, шаҳар ЁХБ бошлиғи Н.Пайзиев, шаҳар ФВБ бошлиғи Х.Примбетов ҳам сўзга чиқиб, таълим муассасалари, МТМлар, корхона ва аҳоли яшаш уйларида ис газидан заҳарланишнинг салбий оқибатлари, уларнинг олдини олиш, махсус ишчи гуруҳ тузилиб, уйларга кириб бориш ва уларда иситиш мосламалари, печлар, газ плиталаридан фойдаланиш аҳволини ўрганиш, ис газидан, ёнғинлардан сақланиш бўйича муҳим фикр ва мулоҳазаларни билдиришди. Улар иштирокчиларнинг мавзу юзасидан берган саволларига ҳам атрофлича жавоб беришди. Йиғилиш якунида барча масъул идоралар ходимларига кўрилган масалалар бўйича тегишли топшириқлар берилди. Азим ХУШВАҚОВ, Навоий шаҳар ҳокимлиги Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда
вазиятлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси. ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() Ortga qaytish |