Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > БАРКАМОЛ АВЛОД – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИДИР ЁШЛАР СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > БАРКАМОЛ АВЛОД – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИДИР ЁШЛАР СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШДИ

БАРКАМОЛ АВЛОД – КЕЛАЖАК БУНЁДКОРЛАРИДИР ЁШЛАР СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ БИЛАН ТАНИШДИ


3-12-2018, 12:18. Muallif: deputat


Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда суд-ҳуқуқ тизими борасидаги билимларини янада ошириш мақсадида "Ўзбекистон ёшлари-янги замон бунёдкорлари!” фестивал доирасидаги  "Прокурор ва ёшлар”,”Депутат ва ёшлар”,”Суд ва ёшлар” давра суҳбатлари ташкил этилди.

Вилоятиимз ёшлари "Конститутция ҳафталиги” лойиҳасида ҳуқуқий соҳага тегишли китоблар ва рисолалар кўргазмаси, тренинг, викторина ҳамда мунозараларда фаол қатнашди.

Ушбу лойиҳа доирасида вилоят прокуратурасида ўтказилган учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар қатнашди. Улар қонунларнинг аниқ ва бир хил бажарилиши устидан назорат қилувчи орган ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

-Бугунги кун ўқувчилари ўз ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчларидан яхши хабардор, бироқ айрим ҳолларда фирибгарлар тузоғига тушиб қолишмоқда, – дейди вилоят Кенгаши бўлим мудири Феруз Бобоқулов. – Бу эса суд-ҳуқуқ тизими ва ундаги янги ўзгаришлар ҳақидаги тадбирларни янада кўпайтириш кераклигини англатади.

Келажак бунёдкорларининг баркамол авлод бўлиб етишишида, уларнинг комил шахс сифатида шаклланишида бу каби фестивалларнинг ўрни ва роли беқиёс. Зеро, кучли билим, бой тажриба ёшларни фақат ёруғ келажак сари етаклайди.

Дилкушо НАВРЎЗОВА,

 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши матбуот котиби.






Ortga qaytish