Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Жаримадан кейин яна ҳуқуқбузарлик .
Bosh sahifa > Yangiliklar > Жаримадан кейин яна ҳуқуқбузарлик .

Жаримадан кейин яна ҳуқуқбузарлик .


22-07-2019, 17:37. Muallif: deputat

                 Жаримадан кейин яна ҳуқуқбузарлик .

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”и ПФ-5059-сонли Фармонига кўра Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилиши муносабати билан ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар МИБнинг ҳудудий бўлимлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланган эди.

МИБ Навоий шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг олти ойи мобайнида жами 45 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган бўлиб, уларнинг 23 таси электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузурликлардир. Шаҳар ҳудудида табиий газдан қўра электр энергияси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг кўплиги шуни англатадики, фуқаролар томонидан электр энергияси тармоғига тўғридан –тўғри уланиш ҳеч қандай қийинчиликларсиз амалга оширилмоқда.

Жумладан, Навоий шаҳрида яшовчи Акмал Расуловга (исми шарифи ўзгартирилган) нисбатан 15.05.2019 йилда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиши оқибатида 1013 650 сўм миқдорида жарима қўлланилган. Жарима ва таъминотчи корхона манфаатларига етказилган зарарларни тўлаб ҳам кўзи очилмаган бу фуқарога нисбатан ноқонуний уланганлик ҳолати юзасидан бир йилда иккинчи марта маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатларининг мавжудлигидан далолат беради. А.Расуловнинг нисбатан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 


Ortga qaytish