Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Вилоят ёшлар хиёбонида ишлар қизғин
Bosh sahifa > Yangiliklar > Вилоят ёшлар хиёбонида ишлар қизғин

Вилоят ёшлар хиёбонида ишлар қизғин


22-08-2019, 09:14. Muallif: deputat
Вилоят ёшлар хиёбонида ишлар қизғин
Навоий шаҳримиз кундан кунга чирой очиб бормоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами 
остонасида шаҳримизда кўплаб ижтимоий – маданий объектлар ишга 
туширилиш арафасида. Айниқса, "Обод марказ” ва "Обод маҳалла” 
дастури доирасида оламшумул ишлар амалга оширилмоқда. Қурилиш 
майдонларида олиб борилаётган иш суръатлари ва сифати вилоят 
ва шаҳар ҳокимининг доимий назоратида бўлиб, ҳафталик штаб 
йиғилишларида таҳлил этилиши билан бирга навбатдаги вазифалар 
ҳам белгилаб берилмоқда.
Вилоят ёшлар хиёбонида ишлар қизғин
Айни пайтда "Обод марказ” дасту-ри  таркибига  кирувчи  Ислом  Кари-мов шоҳ кўчасида жойлашган вилоят 
ҳокимлиги биноси ва марказий савдо 
комплекси  (ЦУМ)  олд  ҳудудларини 
реконструкция  қилиш,  "Фавворалар 
мажмуаси”  қурилиши  объектининг 
лойиҳаси қиймати 6053.0 млн. сўмни 
ташкил  этади.  Шундан  бугунгача 
3900 млн.сўмлик ишлар бажарилган. 
Фаввораларга монолит бетон қуйиш 
ишлари  якунланиб,  гранит,  миё-вулка  териб  бўлинган.  Шунингдек  4 
та  кичик  фаввора  жиҳозлари  тўлиқ 
ўрнатилиб,  электр  тармоқларига 
уланди.  Ҳозирги  кунда  марказий 
фавворани  жиҳозлаш  ишлари  ҳам 
якунига етказилмоқда.
–  Ҳудуди  қайта  реконструкция 
қилинаётган  вилоят  ҳокимлиги  би-носига туташ майдондан Ўзбекистон 
кўчаси  кесишмасигача  ободонлаш-тирилаётган  Навоий  вилоят  ёшлар 
хиёбони объектини бунёд этиш биз-нинг "Sharq qurlish servis” МЧЖ иш-чи-ходимлари  зиммасига  юклатил-ган, – дейди қурилиш ташкилоти про-раби Зафаржон Ғиёсов. – Қайта таъ-мирланаётган  ҳудудда  жами  35000 
кв.м  брусчатка  ётқизиш  белгилан-ган  бўлиб,  шундан  23000  кв.м  брус-чатка териб чиқилган. Йўл четидаги 
лоток ва бардюлларга қайтадан шакл 
берилиб,  сув  йўллари  очилмоқда. 
Бундан  ташқари,  ҳозирги  кунда 
шаҳар  ҳокимлиги  ободонлаштириш 
бошқармаси билан ҳамкорликда иш-лов берилган бўш майдонларга тўлиқ 
майса экиш ва нави чет элдан келти-риб, парвариш этилган турли хил гул 
кўчатлари,  манзарали  дарахтларни 
ўрнатиш  ишлари  босқичма-босқич 
олиб  борилмоқда.  Ушбу  ишларга 
3000.0  млн.сўмдан  зиёдроқ  маблағ 
сарфланиши  кўзда  тутилган.  Шу-нингдек, марказий савдо комплекси 
(ЦУМ) нинг фасад қисми таъмирлаш 
ишлари  ҳам  тадбиркорлик  субъект-лари томонидан амалга оширилди. 
Кишини  қувонтирадиган  яна  бир 
жиҳат  шундан  иборатки,  ўзбекона 
миллий  кўмакдошлик  анъаналари-мизга  содиқ  қолган  ҳолда  Навоий 
вилоят ёшлар хиёбони қурилиш иш-ларига  давлат  бюджети  маблағидан 
ташқари,  кўплаб  ватанпарвар  ёш 
тадбиркорлар,  саноат  корхоналари, 
давлат  бошқарув  органлари  ҳамда 
ташкилот  раҳбарлари  ҳам  баҳоли 
қудрат  ўз  шахсий  маблағларидан 
ҳадя қилмоқда.
–  Мустақиллик  байрами  арафаси-да  шаҳримизда  амалга  оширилаётган  бунёдкорлик  ишларини  кўриб,  тўғриси, 
ҳайратга тушдим, – дейди бундан 3 йил олдин 
Россияга кетиб, қайтиб келган ҳамшаҳримиз 
Тимур Раҳимов. – Навоий шаҳрининг 60 йил-лик  тарихи  давомида  бундай  туб  бурилиш-лар, кескин ўзгаришлар бўлмаган. Шаҳардаги 
янги  иншоотларнинг  суратларини  Москва, 
Петербург  ва  бошқа  шаҳарлардаги  таниш-ларимга  уяли телефон  орқали  юборганимда 
улар  ҳам  ҳаяжонга тушишди. Айниқса,  мар-казий бозор чорраҳаси устида – Амир Темур 
кўчаси  ва  Ғалаба  шоҳ  кўчаси  кесишмасида-ги  замонавий  лойиҳа  асосида  қурилаётган 
тўрт  йўналишдаги  йўловчилар  йўл  усти 
кўприги, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Али-шер  Навоий  номли  жоме  масжиди  биноси-га  қадар  4  босқичдан  иборат  жаҳон  стан-дартларига  мослаштириб  қурилаётган  ўнг 
ва  сўл  йўналиш  бўйлаб  ҳаракатланишга 
мўлжалланган олти қаторлик йўллар, вилоят 
ҳокимлиги  биноси  майдонидан  Ўзбекистон 
кўчаси  кесишмасига  қадар  ҳудудда  Наво-ий вилоят ёшлари хиёбонида ўрнатилаётган 
катта-  кичик  фавворалар,  марказий  сав-до  комплекси  фасад  қисмининг  таъми-ри  ва  кўкаламзорлаштирилган  майдонлар-га  маҳаллий  ва  чет  элдан  келтирилиб  экил-ган манзарали дарахтларнинг турли навлари 
шаҳар  кўчаларига  ўзгача тароват  бахш  этиб 
турибди.
Бундан ташқари, шаҳар аҳолиси ва шаҳарга 
ташриф  буюрадиган  сайёҳлар  учун  интер-нет тармоғи орқали мулоқотга киришиш, ке-ракли  ахборотларни  олиш  мақсадида  шаҳар 
марказининг мана шу ёшлар хиёбонида "WiFi” зонаси ҳам ташкил этилиши режалашти-рилган.
–  Бизнинг  Андижонда  ҳам  истироҳат 
боғлари ва хиёбонлар кўп, – дейди шаҳримизга 
ташриф буюрган меҳмон Гулчеҳра Дўстова. – 
Аммо  бунақаси  ҳали  бизда  режалаштирил-маган.  Шаҳарнинг  кўркамлаштирилаётган 
Ёшлар  хиёбонининг  2  километрдан  зиёд 
ҳудудида маъқул топилган нуқталарда алоқа 
роторлари ўрнатилар экан. "Hotspot” старта-пи орқали алоҳида алоқа карточкалари билан 
таъминланган мижозлар (сайёҳлар) ўзларига 
белгиланган  логин  пароли  билан  интернет-га  кириб,  истаган  ахборотларни  олиши  ва 
республикамизнинг  ҳамда  жаҳоннинг турли 
нуқталаридан жавоб олиши ва таклифларини 
юбориши  мумкинлигини  алоқа  муҳандиси 
бўлганлигим  учун  яхши  тушунаман  ва  на-воийлик  лойиҳачиларнинг  бу  ташаббусини 
қўллаб -қувватлайман. 
Улуғ  байрам  тантаналари  тобора 
яқинлашиб  келаётган  шу  дақиқаларда 
шаҳримизда юзлаб катта-кичик ижтимоий-иқтисодий  объектларнинг  қурилиб  фойда-ланишга  топширилиш  арафасида  эканлиги 
шаҳарликлар  қалбига  сурур  бағишламоқда. 
Яқин  кунлар  ичида  мамлакатимиз 
шаҳарсозлигининг  юксак  намунаси  санал-ган  навқирон  шаҳримиз  сайёҳлар  кўзини 
ўйнатадиган,  энг  замонавий  масканлардан 
бирига айланади.
Шуҳрат НОСИРОВ, 
Навоий шаҳар ҳокимлиги
бош мутахассиси.




Ortga qaytish