Bosh sahifa > Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲРИ:ЮКСАЛИШ ПИЛЛАПОЯСИДА
НАВОИЙ ШАҲРИ:ЮКСАЛИШ ПИЛЛАПОЯСИДА14-10-2019, 19:15. Muallif: deputat |
<!--
[if gte mso 9]>
НАВОИЙ ШАҲРИ:ЮКСАЛИШ ПИЛЛАПОЯСИДА
Буюк мутафаккир шоир, давлат арбоби номи билан аталувчи Навоий шаҳри нафақат вилоятимиз, балки Республикамизнинг энг иқтисодий салоҳияти юксак ҳудудидир. Зеро, бундан 60 йил муқаддам қақраган чўл ўрнида шаҳарсозлик талаблари асосида кўркам шаҳар бунёд этиши халқимизнинг чинакам матонат тимсоли бўлди. Қисқа фурсатларда Навоий шаҳрининг Республикамиздаги энг ёш, коммуникация тармоқлари энг ривожланган, фаровон яшаш учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳудудга айланганлиги фикримизнинг яққол далилидир. Бу каби ижобий ўзгаришларни аҳолининг ўртача умр кўриши 2000 йиллардаги 70,3 ёшга нисбатан, бугунги кунга келиб 74,1 ёшга етганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Айни пайтда шаҳарда қарийб 150 мингга яқин 100 дан ортиқ миллат вакиллари, аҳил-иноқликда ҳаёт кечирмоқда. 5 дан ортиқ маданий марказлар самарали фаолият юритмоқда. Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хихзмати
Ortga qaytish |