Bosh sahifa > Yangiliklar > БОЗОР – ЮКСАК МАДАНИЯТ ВА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ
БОЗОР – ЮКСАК МАДАНИЯТ ВА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ31-10-2019, 17:10. Muallif: deputat |
Бугун, яъни 31 октябрь куни Навоий шаҳар
ҳокими М. Базаров "Саховат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Марказий
деҳқон бозорида бўлиб, бозор маъмурияти томонидан олиб борилаётган ишлар,
харидор ва сотувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бозорда савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан суҳбатлашиб,
уларнинг муаммоларини эшитди.
Бундан ташқари, нарх-наволар мутаносиблиги ҳам ҳокимнинг диққат марказида бўлди. Жараёнда дуч келинган айрим камчилик ва эътиборталаб масалалар юзасидан мутасаддиларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди. Бозор юксак маданият ва маънавият маскани, — деди шаҳар ҳокими М.Базаров. — Бу ерда сотувчи ҳам, истеъмолчи ҳам маданиятли бўлса, тартиб-интизом ҳам мустаҳкам бўлади. Хушмуома тадбиркорни харидорлар ўзи излаб топади. Бизнинг вазифамиз эса бозорда уларга қулай шарт-шароит яратиб беришдан иборат. Бозорлар фаолиятини жойида бориб кўриш ва тадбиркорлар билан дилдан суҳбатлашиш Навоий шаҳар ҳокимининг доимий кун тартибидан ўрин олган. Бу эса Давлатимиз Раҳбари томонидан амалиётга жорий этилган халқ билан мулоқотнинг ёрқин амалий ифодасидир. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat Ortga qaytish |