Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ: ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Bosh sahifa > Yangiliklar > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ: ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ: ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА


31-10-2019, 17:18. Muallif: deputat

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров "Саховат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Марказий деҳқон бозорида тадбиркорлар билан мурожаат юзасидан учрашув ўтказди.

Яқинда бозорда ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ўндан ортиқ тадбиркорлар томонидан юқори турувчи идораларга бозор маъмурияти устидан норозилик шикояти йўлланган эди.

Унда савдо қилиш жойи билан боғлиқ муаммолар ўз аксини топиб, шу масала ечимида амалий ёрдам сўралганлиги баён этилган.

Масалага алоқадор тегишли мутасаддилар иштирок этган учрашувда шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатчи билан бирма-бир гаплашиб, уларнинг муаммоларини атрофлича тингланди. Жараёнда ҳар бирига кўтарилган масала юзасидан қонуний тушунтириш берилди.


НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ: ТАДБИРКОР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

— Тадбиркор қонун ҳимоясида. Ҳалол тадбиркорни давлат ҳам қўллаб-қувватлайди. Ноқонуний фаолият юритган тадбиркор фаолиятига эса қонуний баҳо берилади, — деди Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров.

Шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорларнинг мурожаатлари қонуний тартибда ҳал этилиб, уларга қисқа муддатда Навоий шаҳридаги 9-кичик туманда жойлашган бозор ҳудудидан тегишли шароитлари яратилган ҳолда савдо расталари ташкил этиб бериладиган бўлди.

👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat



Ortga qaytish