Bosh sahifa > Yangiliklar > ЯНГИ БИНО МУБОРАК!
ЯНГИ БИНО МУБОРАК!25-08-2014, 17:05. Muallif: deputat |
![]() Элимизнинг қувончли кунлари, шунинг баробарида ташвишли онлари ҳам маҳалладошлар иштирокисиз ўтмайди. Шу боис ҳам маҳалла тушунчаси ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Мустақиллик йилларида унинг мавқейи ва нуфузи янада кўтарилди. Мустақиллик арафасида Навоий шаҳридаги "Лочин” МФЙ янги биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда бу ҳақда атрофлича сўз юритилди. Тадбирда шаҳар ҳокими Неъматилло Аҳатов қатнашиб, маҳалла аҳлини ва фаолларини қувончли воқеа билан муборакбод этди. Шунингдек, тадбир давомида маҳалла куни муносабати билан шаҳар ҳудудидаги ўзини-ўзи бошқариш органларида кўп йиллар мобайнида фаолият юритиб келаётган ходимлар, жумладан, "Кимёгар”, "Лочин”, "Ҳаёт” ҳамда "Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғини раисларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари улашилди. – Истиқлолнинг илк кунлариданоқ юртимизда ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла институтига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг қонуний ҳамда ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муҳаббат Эргашева. – Истиқлолимизнинг қутлуғ 23 ёши арафасидаги бу воқеа маҳалламиз учун катта совға бўлди. Бу эса фаолиятимизга янада масъулият билан ёндашиб, юртимиз равнақи йўлида янада кўпроқ куч-ғайрат сарфлашимизга рағбат бўлади. – Илгари торгина жойда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинининг бугунги кенг, шинам ва замонавий кўринишига боқиб қувончим ичимга сиғмаяпти, – дейди маҳалла фаолларидан Рамзия Амонова. – Бу албатта мамлакатимизда маҳалла институтига қаратилган катта эътибор намунасидир. Бизга бундай кенг имкониятлар эшигини очган истиқлолимиз бардавом бўлсин. Шунингдек, тадбир давомида Олий Мажлис Сенати аъзоси, НДПИ ректори Холбой Ибраимов, вилоят "Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси Нормурод Исоқовлар сўзга чиқиб, барчани қўшалоқ қувонч билан қутлашди. Санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди. Ortga qaytish |