Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ


3-09-2014, 14:05. Muallif: deputat
ЭКОЛОГИК ҲАРАКАТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
Навоий  давлат педагогика институтининг  мажлислар залида  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий  ҳудудий бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.Конференцияда  Ўзбекистон  Экоҳаракати  Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Б. Алихонов, Ўзбекистон  Республикаси Сенати аъзоси Х.Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ф.Қуватов, Экоҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси девони гуруҳ раҳбари О. Раҳимов, экоҳаракат фаоллари,  корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.Конференцияда  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий худудий бўлинмаси раҳбари Ишмамат Тагаевнинг "Ҳудудий бўлинманинг конференциялар оралиғидаги давр фаолияти тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди. Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича 2015-2016 йил ҳаракат дастури лойиҳаси муҳокамаси тўғрисида Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси  Борий Алихонов маъруза қилди.Маълумотлар билан  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси девони гуруҳ раҳбари - Ойбек Раҳимов таништирди.Конференцияда  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги масала,  ҳудудий бўлинма Кенгаши ва назорат-тафтиш комиссияси янги таркибини сайлаш тўғрисидаги,   Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳисобот- сайлов конференциясига делегатлар сайлаш тўғ-рисидаги масалалар кўриб чиқилди.       Конференцияда нотиқлар Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда Навоий ҳудудий бўлинмаси ҳам мамлакатимиз фуқароларининг бугунги ва келажак авлодининг қулай атроф муҳитга эга бўлиши, соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш борасида кенг фаолият олиб бораётганлиги алоҳида эътироф этилди.Ҳисобот даврида бўлинма  томонидан "Атроф муҳит муҳофазаси нафақат давлат, жамият, балки ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш” га қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан бўлинма аъзолари Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини тайёрлашда, Ўзбекистон Республикасининг "Чиқиндилар тўғрисида”ги, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун  лойиҳаларига, "Экологик назорат тўғрисида”ги қонун лойиҳаларига таклифлар тайёрлашда иштирок этдилар.Табиатни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини яхшилаш бўйича ўтган вақт давомида 260 дан зиёд тадбирлар ташкил этилиб, уларга 29450 дан ортиқ тингловчилар жалб этилди.        Ушбу тадбирларнинг мақсади Экоҳаракатнинг дастурий вазифалари ва режаларини тушунтиришга, Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилиги устуворлигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг моҳияти ва зарурияти, қайта тикланадиган энергия манбаларини тадбиқ этиш, экологик муаммоларни ҳал этишда фуқаролик жамияти институтлари, маҳалла, ҳамда оиланинг аҳамиятини оширишга  йўналтирилди.Хусусан, ҳисобот даврида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга дастурий вазифаларнинг устувор масаласи сифатида эътибор қаратилди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди. 
Алижон ЖАЛИЛОВ,
Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаши аъзоси,
Навоий шаҳар Кенгаши депутати







Ortga qaytish