Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ОРАСИДА
Bosh sahifa > Yangiliklar > ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ОРАСИДА

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ОРАСИДА


11-04-2022, 18:50. Muallif: deputat

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ОРАСИДА
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ОРАСИДА

Яхши амал одамлар орасида тез оммалашади. Ундан манфаат кўрган томонлар эса унинг роҳатини тўла-тўкис ҳис қилишлари мумкин.

Навоий шаҳар ҳокимининг "Чинор” МФЙдаги ёрдамчиси Зилола Ташева бугун маҳалласини тўлиқ хатловдан ўтказиб, аллақачон амалий ишларни бошлаб юборди. Фуқаролар мурожаатлари хонадонбай ўрганилиши натижасида бир қатор ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган, лекин молиявий кўмакка муҳтож, ҳунари бору ишини йўлга қўя олмаётганлар аниқланди. Уларнинг муаммолари эса босқичма-босқич ҳал этиб борилмоқда. 

Мана уларнинг ёрқин мисоли. Фуқаро Меҳриддин Ширинбоевга 33 млн сўм кредит асосида 10 бош она-бола қўй олиб берилди. Хатлов жараёнида оилада бир қанча ишсизлар рўйхатга олинган эди. Натижада Меҳриддин билан бирга оиланинг бошқа аъзолари ҳам иш билан банд бўлди.

Фуқаро Аброр Акрамов олийгоҳда сиртдан ўқийди. У бўш вақтлари оиласига қўшимча даромад олиб келишни мақсад қилди ва унинг сўровига асосан 32,1 млн сўм кредит ажратилишида кўмаклашилди. Ушбу маблағга асалари уялари олиб келиниб, асаларичилик билан шуғулланишни бошлади. 

Яна бир фуқаро Шахноза Шодиева тикувчилик фаолиятини кенгайтириб, қўшимча ишчи ўрни яратишни мақсад қилганди. Шу сабабли унга 18,7 млн сўм кредит расмийлаштирилиб, эвазига тикув машиналари олиб берилди.

Бугун бу фуқаролар ҳаётидан мамнун. Чунки, уларнинг энди ўз хусусий тадбиркорлиги бор ва доимий даромад манбаига эга.

Аслида ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси шу – аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга кўмаклашиш. 

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Ortga qaytish