Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ВАТАН ОЛДИДАГИ БУРЧ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ВАТАН ОЛДИДАГИ БУРЧ

ВАТАН ОЛДИДАГИ БУРЧ


9-09-2014, 17:18. Muallif: deputat
ВАТАН ОЛДИДАГИ БУРЧ
Навоий шаҳридаги “Зарафшон” маҳала фуқаролар йиғини ҳамда шаҳардаги “Ветеран”фахрийлар маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари ва бир гуруҳ фаол ёшлар иштирок этди.
Маълумки, соғлом турмуш тарзи-миллий хусусиятларимизнинг асосини ташкил этади. Миллий ва маънавий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, ғарб мафкурасининг туб моҳиятини тўғри тушунтириш, сезгирлик, уйғоқлик тамойиллари бугун алоҳида аҳамият касб этади. Тадбирда сўзга чиққанлар – “Ветеран” фахрийлар маркази Эътибор Зоҳидова, шаҳар Кенгаши депутати Рустам Арзиев Ватанни асраш, юртга садоқат, меҳр-оқибат каби туйғуларнинг улуғлиги, шарқона қадриятларнинг ўлмаслиги, Ватан олдидаги бурч инсон учун муқаддас эканлиги тўғрисидаги қимматли мулоҳазаларни билдирдилар.

Ortga qaytish