Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “ТОЗА ҲАВО” АТМОСФЕРА ДАВОСИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > “ТОЗА ҲАВО” АТМОСФЕРА ДАВОСИ

“ТОЗА ҲАВО” АТМОСФЕРА ДАВОСИ


9-09-2014, 17:33. Muallif: deputat
Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳар йили икки босқичда “Тоза ҳаво” тадбирларини ўтказиш анъанага айланган. Бу тадбир атмосфера ҳавосига салбий таъсирларни камайтиришга ёрдам бермоқда.
Навоий вилояти бўйича атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташлайдиган 287 та корхона мавжуд. Вилоят бўйича автотранспорт воситаларининг умумий сони -74449 та бўлиб, хусусий автомобиллар сони – 63197 та, давлат автокорхоналарига тегишли автомобиллар сони эса 11252 тани ташкил этади.
Атмосфера ҳавосига чиқариладиган зарарли моддаларнинг умумий миқдори – 96.77 минг тоннани ташкил қилади. Шундан саноат корхоналари томонидан чиқариладиган зарарли моддалар 44.608 минг тоннадан иборат бўлса,  автотранспорт воситалари туфайли атмосферани зарарлантириш миқдори 52.162 минг тоннани ташкил этади.
Автотранспорт воситаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини камайтириш мақсадида вилоятимизда 10 августдан 10 сентябргача ўтказилаётган “Тоза ҳаво” тадбирининг 2-босқичи давом этмоқда. Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида вилоят Табитни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЙХХБ, ДСЭНМ ташкилотлари билан ҳамкорликда режа жадвали тасдиқланди. Унга кўра серқатнов кўчаларнинг чорраҳаларида, блок пстларида кўчма экологик постлар ташкил қилиниб, ҳар бир постга маъсул ходимлар бириктирилди.
Манба: “Табиат ва ҳаёт” газетаси

Ortga qaytish