Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқуловнинг "Халқаро ҳамширалар куни" муносабати билан байрам табриги
Bosh sahifa > Yangiliklar > Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқуловнинг "Халқаро ҳамширалар куни" муносабати билан байрам табриги

Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқуловнинг "Халқаро ҳамширалар куни" муносабати билан байрам табриги


12-05-2022, 21:15. Muallif: deputat


Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқуловнинг "Халқаро ҳамширалар куни" муносабати билан байрам табриги
Ассалому алайкум, қадрли тиббиёт ходимлари, азиз ҳамширалар!

Аввало, ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган сиз, азизларни касб байрамингиз – Ҳамширалар куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман.

Шаҳримиз аҳолиси сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.

Айниқса, барчамиз учун синов бўлган, пандемия шароитида чинакамсаломатлик посбонларибўлиб майдонга чиқаётганингиз ҳар қандай таҳсинга лойиқдир.

Ушбу хавфли касалликка чалинган юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтаётганида, ҳеч шубҳасиз, сизларнинг беқиёс хизматларингизни қадирлади.

Фурсатдан фойдаланиб, бу машаққатли курашнинг олдинги сафларида туриб, ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, жасорат ва матонат намунасини кўрсатиб келаётган барча тиббиёт ходимларига ўз номимдан, қолаверса бутун шаҳримиз аҳолиси номидан яна бир бор чуқур миннатдорлик билдираман.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Тиббиёт соҳасини ҳамширалар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Соҳадаги энг сўнгги тиббиёт технологиялари асосидаги операцияларни муваффақиятли ўтказиш жараёнидан тортиб, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида улкан ҳисса қўшиб келаётган патронаж ҳамшираларнинг меҳнати ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Ҳамшира деганда аввало кўз ўнгимизга қўли енгил, сўзи ширин, юзи кулиб турадиган ва ҳар қандай вазиятда беморга беминнат кўмак беришга тайёр малакали мутахассис гавдаланади.

Тиббиёт масканларида фидойи бўлиб, ўзига юклатилган бемор парваришини сидқидилдан меҳр билан амалга оширадиган соҳа вакиллари бугун касб байрамини нишонламоқда.

Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб, касб байрамларини нишонлаётган ҳамшираларимизни бугунги айём билан чин юракдан, самимий муборакбод этмоқчиман.

Биз ўз олдимизга халқимизни ҳар томонлама рози қилишдек улуғ вазифани қўйган эканмиз, бу мақсадга эришиш йўлида соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантиришга биринчи даражали аҳамият қаратамиз.

Шаҳримизда бирламчи тиббий-санитария, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган хизматлар такомиллашиб бормоқда.

Оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, касалликларни барвақт аниқлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш, аҳолининг ўртача умр кўриш даражасини узайтириш бўйича сезиларли натижалар қўлга киритилмоқда.

Бугунги кунда қарииб200 мингга яқин шаҳримиз аҳолисига шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 6 татиббиёт муассасалари, жумладан 1 та 70 ўринли шаҳар марказий шифохонаси, 5 та 1 050 қувватга эга амбулатория – поликлиника муассасалари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шаҳримиз тиббиётини ривожланишида хусусий секторнинг ўрни беқиёс.

Биргина Навоий шаҳрида 112 та 620 ўринли хусусий тиббиёт муассасалари фаолият олиб борётган бўлиб, уларда турли мураккаб жарроҳлик амалиётлари олиб борилмоқда.

 

Биргина 2021 йилда соғлигини таклаш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш мақсадида 1224 нафар фуқароларимизга тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди.

Аёллар дафтарига киритилган 311 нафар аёлларга шаҳар ҳокимлиги томонидан
78.0 млн.сўмлик дори воситалари ажратилди.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида шаҳар марказий шифохонасига ҳар бири
84.6 млн.сўмлик 4 дона СРАР моделли ИВЛ аппарати ва 1 дона Ультразвук диагностика (УТТ) аппаратлари билан жиҳозланди.

Бундан ташкари жами 960.0 млн.сўмлик
1 дона
рақамли ренген ва 2 донамобил ренген аппаратлари, 4 доназамонавий кардиомонитор ЭКГ аппаратлари олиб берилди.

Шаҳар шифохонасига замонавий типдаги
625.0 млн.сўмлик лапароскоп аппарати ажратилиши натижасида бугунги кунга келиб
150 дан ортиқ жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам 2022 йилда бир қатор вазифаларни амалга оширишни
ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Жумладан,

- Мавжуд куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда, энг аввало бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш;

- Аҳолининг саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга (таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳи ва бошқалар) бўлиш;

Бундан ташқари, 2021 йил май ойидан қурилиши бошланган, 110 ўринли шаҳар марказий шифохонасининг янги биносини жорий йилда қуриб битказиш ва замонавий аппаратуралар, асбоб-ускуналар ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.

Шунингдек, Инвестиция дастури доирасида
6.7 млрд.сўмлик 40 ўринли туғуруқ мажмуасини жорий йилда зарур бўлган тиббий жиҳозлар билан таъминланиб, июнь ойда фаолият бошлаши режалаштирилган.

 

 

 

Муҳтарама соҳа ходимлари!

Албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ислоҳотларимиз натижаси аввало ҳурматли шифокор ва ҳамширалар, ёшларга тиббиёт сирларини ўргатаётган профессионал тиббиёт ходимларнинг фидокорона меҳнати, маҳорат ва тажрибасига боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.

Сизларни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Қўлингиз дард кўрмасин, ҳамиша соғ-омон бўлинг, азиз ҳамширалар!

 

 


Ortga qaytish