Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ТАҲЛИЛИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ТАҲЛИЛИ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ТАҲЛИЛИ


10-09-2014, 18:03. Muallif: deputat
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ТАҲЛИЛИ
Жорий йил 9 сентябрь куни  шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида навбатдаги “Ҳоким соати” йиғилиши бўлиб ўтди.
Уни Навоий шаҳар ҳокими Нематилло Ахатов бошқариб борди.
Йиғилишда шаҳар юк ва йўловчи ташиш транспорт департаменти бошлиғи Рустам Ҳамроқулов шаҳар жамоат транспорти томонидан шаҳар аҳолисига кўрсатилаётган хизматлар сифати тўғрисида гапирди.
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Асқар Ташназаров ўз чиқишида шаҳарда 2014/2015 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага жамғариш (закладка) ишларини тизимли ташкил қилиш ҳисобига аҳоли эҳтиёжини ва ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда нарх-наволарни  барқарор сақланишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида йиғилганларга ахборот бериб, олдинда турган асосий вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ҳоким соати” йиғилишида вилоят ҳокимлигининг “066” ҳамда 220-10-20 рақамли “Ишонч телефон”ларига фуқаролардан жорий йилнинг ўтган даврда шаҳар ҳокимлигига тегишлилиги бўйича келиб тушган мурожаатларнинг мутасаддилар томонидан ижро этилиши аҳволи таҳлил қилинди.
Йиғилиш кун тартибидаги муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ortga qaytish