Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ИМЗО ТЎПЛАШНИ БОШЛАДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ИМЗО ТЎПЛАШНИ БОШЛАДИ

СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ИМЗО ТЎПЛАШНИ БОШЛАДИ


18-09-2014, 15:28. Muallif: deputat
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ИМЗО ТЎПЛАШНИ БОШЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизматининг хабарига кўра сайлов комиссияси томонидан сиёсий партиялар вакилларига сайловчилар имзосини тўплаш учун имзо варақалари берилди. Мазкур жараён сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаш масадида ўтказилмоқда. 
 
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» сотсиал-демократик партияси парламент сайловида иштирок этиш истагини билдирди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ белгиланган намунадаги имзо варақалари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилингандан кейин берилади.
 
Марказий сайлов комиссияси котиби Комилжон Одиловнинг таъкидлашича, Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинадиган кундан камида тўрт ой олдин рўйхатга олинган сиёсий партиялар депутатликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. 
 
– Сиёсий партия сайловда уни қўллаб-қувватлайдиган сайловчиларнинг камида бир мингта имзосини тўплаши зарур, – дейди К.Одилов. – Бунда мамлакатимизнинг битта маъмурий-ҳудудий тузилмасида, яъни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳрида тўпланган имзолар сони талаб этилган имзолар сонининг саккиз фоизидан ошмаслиги белгиланган.
 
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига биноан сиёсий партия депутатликка номзодлар кўрсатиш учун 12-октабргача Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Адлия вазирлигининг сиёсий партия Қонунда белгиланган муддатда рўйхатга олинганини тасдиқловчи маълумотномаси, шунингдек, имзо варақаларини тақдим этиши шарт. Имзо варақалари топширилгач, Марказий сайлов комиссияси уларнинг тўғри тўлдирилганини текширади. 
 
– Ушбу жараёнда сиёсий партиялар вакилларининг иштирок этишига ҳам рухсат этилади, – дейди К.Одилов. – Сайловчилар имзоси сохталаштирилган тақдирда Марказий сайлов комиссияси ушбу сиёсий партиянинг сайловда қтнашиш ҳуқуқини рад етади.
 
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партиянинг сайловда қатнашишига ижозат бериш тўғрисида якуний қарор қабул қилади. Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш тартибига қараб, марказий матбуотда эълон қилинади.
 
Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистонда 2014-йилнинг 15-сентабридан парламент Қуйи палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси расман бошланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов 2014-йилнинг декабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбаси – 21-декабрда ўтказилади. 135 нафар депутат ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида умумий, тенг ва тўридан-тўри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. 15 депутатлик ўрни эса Ўзбекистон Экологик ҳаракатига берилган.

Ortga qaytish