Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ


19-09-2014, 10:14. Muallif: deputat
АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
 Навоий шаҳар ҳокимлигининг навбатдаги ҳокимлик соати кун тартибида шаҳар ҳаётидаги актуал бўлган масалалар кўриб чиқилди.
“Ҳоким соати”ни шаҳар ҳокими Н.Ахатов бошқариб борди.
Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалардан бири “Шаҳар ҳокимлиги муассислигидаги “Навоий-ПРЕСС” газетасига 2015 йилда обунани бориши юзасидан газета таҳририяти бош муҳаррири Фарҳод Мирзаев маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо  комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорининг шаҳардаги ижроси тўғрисида шаҳар ҳокимлиги савдо бўлими бошлиғи Озод Миралиев батафсил ахборот бериб, айни кунда қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Навоий шаҳрида устоз мураббийлар кунини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш борасида шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими амалга оширилаётган ишлар ҳақида Диляра Тухфатуллина ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Ҳоким соати кун тартибидан ўрин олган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12-январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг “Ермулккадастр” ДКда бажарилиши тўғрисида масала бўйича шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ш.Холбоевнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ortga qaytish