Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Bosh sahifa > Yangiliklar > ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА


24-09-2014, 14:34. Muallif: deputat
ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Бугун 24 сентябрь куни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги ХХХIII-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Навоий шаҳар ҳудудида иқтисодиёт тармоқларини, аҳоли, уй-жой фонди ва ижтимоий объектларни 2014-2015 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор ишлашини таъминлашнинг аҳволи тўғрисида шаҳар ҳокими Н.Ахатовнинг ҳисоботи тингланди.
Депутатларга шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Тошназаров “Навоий шаҳрида “2014-2015 йиллар учун шаҳарда асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғаришни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” масала юзасидан қилинган ишлар ҳақида ахборот берди. 
Сессия кун тартибидан ўрин олган “2014 йил -“Соғлом бола йили”  Давлат дастурининг Навоий шаҳрида бажарилиши” юзасидан шаҳар ҳокимлиги мониторинг гуруҳи раҳбари Ф.Мирзаевнинг ҳисоботи таҳлил қилинди.
Депутатлар халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясини тузиб, унинг 11 кишидан иборат таркибини тасдиқладилар. Шунингдек, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 сайлов округлари тузилди.
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи  сайлов округлариининг чегаралари шаҳарнинг маъмурий-ҳудудий тузилишини инобатга олган ҳолда белгиланиб, тасдиқлаш учун шаҳар сайлов комиссиясига тавсия этилди.
Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ҳамда шаҳар ҳудудида тузиладиган вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этилди.
Депутатлар шаҳар Кенгаши фаолияти билан боғлиқ яна бошқа масалаларни кўриб чиқиб, тегишли қарорларни қабул қилдилар.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан шаҳар Кенгашининг депутатлари К.Турсунназарова, У.Саноқулов,  шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Дуйсенов,  шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Д.Тухфатуллина ҳамда шаҳар “Саҳоват”МЧЖ директори Ж.Каримовлар музокараларда иштирок этдилар.
Сессияда шаҳар ҳокими-Кенгаш раиси Н.А.Ахатов қатнашди ва сессия ишини олиб борди.  

Ortga qaytish