Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > БОЛАЛАРГА МЕҲРУ ҚУВОНЧ УЛАШИБ...
Bosh sahifa > Yangiliklar > БОЛАЛАРГА МЕҲРУ ҚУВОНЧ УЛАШИБ...

БОЛАЛАРГА МЕҲРУ ҚУВОНЧ УЛАШИБ...


3-10-2014, 16:27. Muallif: deputat
БОЛАЛАРГА МЕҲРУ ҚУВОНЧ УЛАШИБ...
Сайёра АБДИМУРОДОВА, 
Меҳрибонлик уйи тарбиячиси.
Ёш авлод таълим-тарбияси йўлида хизмат қилаётган, ўз севган касбига бутун ҳаётини бағишлаган тарбиячи-мураббийлар ҳар биримиз учун азиз ва ардоқлидир. Шаҳримиздаги Меҳрибонлик уйида бундай меҳридарё, болажон, жонкуяр тарбиячи-педагоглар талайгина. Улар эртаю кеч болалар бағрида бўлиб, ўғил-қизларнинг ўксик дилларига оналик меҳру қувончини улашиб,  оқ ювиб, оқ тараб келишаяпти. 
Маскандаги 8 та гуруҳда тарбияланаётган ўғил-қизлар мактаб даргоҳларида илм-фан сирларини ўрганишмоқда, спорт, санъат, ҳунармандчилик йўналишлари бўйича тўгаракларга қатнашиб, ўз иқтидори, ижодий қобилиятларини намоён этиб келишмоқда. Уларнинг эришаётган ютуқларида Насиба Ибрагимова, Бибигул Ўринова, Фазолат Қаюмова, Муҳаббат Исканова каби тарбиячи-мураббийларнинг хизматлари беқиёс. Ушбу педагогларимиз кўп йиллик самарали меҳнатлари учун давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар. 
Ҳурматли ва азиз ҳамкасблар! Барчангизни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Таълим соҳасини ривожлантириш ва ёш авлод бахту камоли йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!

Ortga qaytish