Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ЧЕКСИЗ ҒУРУР БАХШ ЭТИБ...
Bosh sahifa > Yangiliklar > ЧЕКСИЗ ҒУРУР БАХШ ЭТИБ...

ЧЕКСИЗ ҒУРУР БАХШ ЭТИБ...


3-10-2014, 16:46. Muallif: deputat
Байрам муносабати билан Президентимиз Ислом Каримовнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган табригини ойнаи жаҳон орқали эшитиб, жудаям  руҳланиб кетдим... 
ЧЕКСИЗ ҒУРУР БАХШ ЭТИБ...
Унда жумладан шу сўзлар бор эди: “Мамлакатимиз, давлатимиз учун ҳал қилувчи мураккаб бир даврда сизлар билан бирга таълим соҳасини тубдан ўзгартириб, замон талаб қилаётган даражага кўтаришга эришганимизни кўз ўнгимиздан ўтказар эканмиз, бу йўлда сиз, азизларнинг қандай қийин бўлмасин, қатъиятлик ва фидойилик кўрсатганингизни, бу буюк мақсад учун белни маҳкам боғлаб меҳнат қилганингизни мен чинакам жасорат деб баҳолайман ва мана шундай олижаноб фазилатларингиз учун барча-барчангизга таъзим қиламан”.
 Ана шу сўзларнинг ўзи юртимизда биз, ўқитувчиларга кўрсатилаётган ҳурмат-эътиборнинг, ишончнинг нақадар чексиз эканлигини  кўрсатади.  Бу йилги байрам арафасида Президентимиз фармонига мувофиқ, мамлакатимизда бир гуруҳ касбдошларим давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, улар орасида менинг ҳам “Шуҳрат” медали билан тақдирланганим қалбимни ифтихорга тўлдирди. Бу катта эътибор учун Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. 
Устозлари қадрланаётган жаннатмакон диёрда яшаётганлигим менга чексиз фахр ва ғурур бахш этади. Шу билан бирга бу мукофот жуда катта масъулият юклайди. Бундан кейин ҳам Ўзбекистоннинг нурли келажаги бўлган ёш авлодга таълим-тарбия беришда ўз куч-ғайратимни аямайман.
Ҳар қайси жамият келажакни кўзлаб яшайди ва унинг пойдеворини имкон қадар мустаҳкамроқ қуришга ҳаракат қилади. Шу нуқтаи назардан қараганда, истиқлол йилларида давлатимиз, жамиятимиз эришган энг катта ютуқ – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши бўлди. Бош Қомусимиз давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асосларини яратишга хизмат қилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Бахтиёр ЭШИМОВ, Навоий давлат педагогика институти қошидаги 1-академик лицей ўқитувчиси.

Ortga qaytish