Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ДАВРА СУҲБАТИДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ДАВРА СУҲБАТИДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ

ДАВРА СУҲБАТИДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ


28-10-2014, 09:31. Muallif: deputat

Навоий шаҳридаги “Камилла” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ва халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан давра суҳбати ўтказилди. Уни лойиҳа координатори Ёрқул Умаров олиб борди. 

ДАВРА СУҲБАТИДА БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ

 

“Ўзбекистон ОАВнинг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини илгари суриш борасидаги салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида “Мактабгача таълим: Бола ўз фикрини айта олиш ҳуқуқига эгами?” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан  амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. 

Йиғилишда Ўзбекистон аҳолисининг 30 фоизини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг тарбияси ва ўқиши учун етарли шароит яратиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлатнинг устувор вазифасига айланганлиги алоҳида таъкидланди.

 


Ortga qaytish