Bosh sahifa > Yangiliklar > 130 МИЛЛИОНЛИК ЖИҲОЗЛАР ОЛИНАДИ
130 МИЛЛИОНЛИК ЖИҲОЗЛАР ОЛИНАДИ1-11-2014, 10:01. Muallif: deputat |
Навоий шаҳрида “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу мақсадлар учун жорий йилда маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 965 миллион сўм маблағ ажратилиб, 20 та мактабгача таълим муассасаси ва 9 та умумтаълим мактаби биносининг том қисми ҳамда иситиш тармоқлари таъмирланди.
Шунингдек, республика бюджети ҳисобидан “Баркамол авлод” болалар маркази биносини капитал таъмирлаш учун 222 миллион ва зарур жиҳозлар сотиб олиш мақсадида 130 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Айни пайтда бу борадаги ишлар ҳам жадал олиб борилаяпти.
Раъно РАББИМОВА. Ortga qaytish |