Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА
Bosh sahifa > Yangiliklar > ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА


17-11-2014, 09:24. Muallif: deputat

ШАҲАР ҲОКИМЛИГИДА

 

      Навоий шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида навбатдаги “Ҳоким соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Уни шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов бошқариб борди.

       Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги Қарорининг шаҳардаги ижроси ҳақида шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош врачи Н.Дуйсенов ҳисобот берди ва айрим касб-ҳунар коллежлари ҳамда маҳаллаларда бу борада эътиборсизликка йўл қўйилаётганлигини таъкидлади. 

       Кун тартибидаги навбатдаги масала – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик, шаҳар сайлов округлари ҳамда участкаларида амалга оширилган ишлар ва уларнинг моддий-техника базаси тўғрисида шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ш.Холбоевнинг маърузаси тингланди. 

Шунингдек, йиғилишда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни шаҳарда кенг нишонлаш мақсадида маҳалла ва гузарлар, корхона, ташкилотлар, таълим муассасалари ва маданият саройларида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида шаҳар маънавият тарғибот бўлими раҳбари Р.Наврўзовнинг ҳисоботи тингланди. 

       Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлиги иш юритиш бўлими котиби Ш.Шокиров вилоят ҳокимлигининг “066” ҳамда 220-10-20 рақамли “Ишонч телефон”ларига фуқаролардан жорий йилнинг ўтган даврида шаҳар ҳокимлигига тегишлилиги бўйича келиб тушган мурожаатларнинг мутасаддилар томонидан ижро этилиши аҳволи тўғрисида маълумот берди.

“Ҳоким соати”да кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Ortga qaytish