Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ ЙЎЛИДА
Bosh sahifa > Yangiliklar > БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ ЙЎЛИДА

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ ЙЎЛИДА


17-11-2014, 11:58. Muallif: deputat

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ ЙЎЛИДА

Шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов раислигида ўтказилган йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Асқар Сувонов, вилоят халқ таълими ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари раҳбарлари, шаҳар прокурори Садриддин Турдиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси Баҳора Ҳамдамова, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ҳамда мактаб директорлари ва ўринбосарлари, шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар Кенгаши фаоллари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими масъул ходимлари қатнашдилар.

Комиссия томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, шаҳар прокурорининг масалага оид маърузаси тингланди.

Қизғин мунозаралар тарзида ўтган йиғилишда таълим муассасалари ва маҳаллалар ҳамкорлигини янада яхшилаш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, билим даргоҳларида таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш каби масалаларга батафсил тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Раззоқов иштирок этди.

Йиғилиш сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.


Ortga qaytish