Bosh sahifa > Yangiliklar > ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН АСРАШ – ДАВР ТАЛАБИ
ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН АСРАШ – ДАВР ТАЛАБИ20-11-2014, 09:58. Muallif: deputat |
ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН АСРАШ – ДАВР ТАЛАБИ
Куни кеча Навоий давлат педагогика институтида бўлиб ўтган “Вояга етмаганларни турли маънавий таҳдидлар ва информацион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзуидаги республика илмий-амалий конференцияси айнан шу мақсадга қаратилди. Республика Маънавият тарғибот маркази Навоий вилоят бўлими ҳамда вилоят маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Раззоқов, ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Р. Ҳайдаров, вилоят бош имом хатиби Т. Рўзиев, вилоят маънавият тарғибот бўлими раҳбари У. Сафаров, НДПИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Н. Сафарова, ”Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши раиси ўринбосари И. Раҳматовларнинг маърузалари тингланди. Маълумки, ахборот технологиялари жадал ривожланаётган бугунги кунда интернет тармоқлари ҳаётимизга жуда тез кириб келмоқда. Улар орқали зарур маълумотлар билан бирга ҳеч қандай тўсиқларсиз турли ахборот хуружлари ҳам ёшларимиз онгига таъсир этмоқда. Бундай пайтда маънавий-маърифий тарбия тизимини мустаҳкамлаш орқалигина ёшлар дунёқараши ва онгини бундай таҳдидлардан ҳимоя қилиш мумкин. Анжуманда масаланинг ана шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, юксак салоҳиятли авлодни шакллантириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, ёшлар тарбиясида оила ва жамиятнинг ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбирда иштирокчилар эътиборига ҳавола этилган видеороликлар унинг мақсад ва мазмун-моҳиятини янада теранроқ очиб беришга хизмат қилди.
Ortga qaytish |