Bosh sahifa > Yangiliklar > "ҚИЗИЛҚУМ"ДА БАЙРАМОЛДИ ТАДБИРИ
"ҚИЗИЛҚУМ"ДА БАЙРАМОЛДИ ТАДБИРИ24-11-2014, 13:51. Muallif: deputat |
“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий маросим бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчилари Навоий давлат педагогика институти маънавият ва ахлоқий тарбия бўлими бошлиғи Шавкат Раҳматов ҳамда шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси, ҳуқуқшунос Манзура Қўлдошеваларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти мавзуидаги маърузаларини тинглашди. Ёш санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.
Ortga qaytish |