Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲИМ МАСАЛА
Bosh sahifa > Yangiliklar > ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲИМ МАСАЛА

ҚИШГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲИМ МАСАЛА


24-11-2014, 15:57. Muallif: deputat

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

    “Олтин водий” маҳалласида жойлашган “Қизилқум кўрки” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига қарашли кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов иштирокида учрашув ўтказилди. 

      Унда ҳокимликнинг масъул мутахассислари, ширкат ходимлари, маҳалла раиси ва фаоллари иштирок этди.

Учрашувда шаҳар ҳокими Н.Ахатов сўзга чиқиб, аҳо­ли турар жойлари, кўп қаватли уйларда 2014-2015 йилларда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, биноларни мавсумга тайёрлаш, ободонлаш­тириш иш­лари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини бил­дирди.

 

    Шунингдек, қатнашчилар “Қизилқум кўрки” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ҳудуд аҳолисининг қиш мавсумига тайёргарлиги, коммунал хизматларни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар намунали ташкил этилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

     Мулоқот давомида маҳалла аҳолиси тегишли мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

     Шаҳримиздаги 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг  мажлислар залида шаҳар ХТМФМТТЭБ ходимлари ҳамда мактабгача  таълим муассасалари раҳбарлари, ҳисобчилари, ҳамширалари, омбор мудирлари ва шаҳар молия бўлими вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 


Ortga qaytish