Bosh sahifa > Yangiliklar, Saylov-2014 > САЙЛАШ ВА САЙЛАНИШ ХУҚУҚИ
САЙЛАШ ВА САЙЛАНИШ ХУҚУҚИ26-11-2014, 11:45. Muallif: deputat |
САЙЛАШ ВА САЙЛАНИШ ХУҚУҚИ Бугунги кунда ҳамма жойда, ҳамма давраларда сайлов тўғрисида гап боради. Тўғри-да, мамлакатимиздаги энг катта сиёсий тадбир яқинлашаётгани боис сайлов тўғрисида турли саволлар, баҳслар, фикрлар бўлиши табиий. Шу ўринда ёшларимиз орасида сайловга тегишли кўп учрайдиган айрим саволларга тўхталиб ўтсак. Мамлакатимизда барча фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ва ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқлари қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етган фуқаролари сайловга иштирок этиш яъни сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Сайловларда номзод сифатида иштирок этишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланиш учун 25 ёшга тўлган, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига депутатликка сайланиш учун эса 21 ёшга етган ва Ўзбекистон Республикасида муқим яшаётган фуқароларимиз сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи сиёсий партиялар ва ўз –ўзинини бошқариш органларига берилган. Бунда ўз-ўзини бошқариш органлари фақат маҳаллий давлат органларига номзод кўрсатишлари мумкин. Бугунги кунда Навоий шаҳри бўйича 30 та сайлов округи бўлиб, мавжуд 4та сиёсий партиялардан 119 нафар халқ депутатлари шаҳар Кенгашига номзодлар расман рўйхатга олинди. Ва уларга номзодлик гувоҳномалари топширилди. Барча номзодлар ва сиёсий партиялар маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда сайловчилар билан учрашиб, ўз сайловолди дастурлари билан тарғибот- ташвиқот ишларини бошладилар.
Ш.ХАЛИЛОВ, шаҳар сайлов комиссияси раиси
Ortga qaytish |