Bosh sahifa > Yangiliklar > НАМУНАЛИ ОЧИҚ МАШҒУЛОТ
НАМУНАЛИ ОЧИҚ МАШҒУЛОТ1-12-2014, 14:17. Muallif: deputat |
НАМУНАЛИ ОЧИҚ МАШҒУЛОТ Навоий шаҳридаги 30-мактабгача таълим муассасасида “С” товушининг автоматизацияси” мавзуида намунали очиқ машғулот бўлиб ўтди. Уни муассаса дефектологи Эльвира Никкель олиб борди. Замонавий ахборот технологиялари, турли кўргазмали воситалар асосида ва ноанъанавий тарзда ўтказилган машғулотда мактабгача ёшдаги болалар нутқидаги айрим камчиликларни бартараф этиш усуллари, уларни товушларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш йўллари қизиқарли ўйин машқлари орқали кўрсатиб берилди. “Соғлом бола йили” Давлат дастури асосида ўтказилган очиқ машғулот тадбирида шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходимлари ҳамда барча МТМларнинг дефектолог мутахассислари иштирок этди. Ortga qaytish |