Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ОИЛА ОСОЙИШТАЛИГИ – АЁЛ БАХТИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ОИЛА ОСОЙИШТАЛИГИ – АЁЛ БАХТИ

ОИЛА ОСОЙИШТАЛИГИ – АЁЛ БАХТИ


1-12-2014, 14:26. Muallif: deputat

ОИЛА ОСОЙИШТАЛИГИАЁЛ БАХТИ

 ОИЛА ОСОЙИШТАЛИГИ – АЁЛ  БАХТИ

НДКИ ҳузуридаги 2-академик лицейда Оиладаги осойишталикдан дунё тинчлиги саримавзуида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Анора Бобомуродова, шаҳар маънавият тарғибот бўлими раҳбари Рамазон Наврўзовлар маъруза қилиб, хотин-қизларнинг давлатимиз Конституцияси билан кафолатланган ҳуқуқ в аэркинликлари, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, оилалар тинчлиги, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ролини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, “Ўзбекистон аёли ва Конституция” мавзуидаги видеолавҳа намойиш этилиб, юртимиз хотин-қизларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг тенг ҳуқуқлилик асосида яшаши, меҳнат, ижод қилишлари учун яратилган имкониятлар кенг ҳаётий мисоллар асосида кўрсатилди.

Коллеж ҳамда академик лицей ёшларининг оилавий можаролар ва уларнинг салбий оқибатлари ифода этилган “Оила тинчлиги – жамият тинчлиги” мавзуидаги бадиий саҳна кўриниши ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда шаҳар ФҲДЁ бўлими, хотин-қизлар қўмиталари, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 


Ortga qaytish