Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ДАВЛАТ ГРАНТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ДАВЛАТ ГРАНТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ДАВЛАТ ГРАНТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ


2-12-2014, 12:17. Muallif: deputat

ДАВЛАТ ГРАНТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант лойиҳалари танлови якунлари кўриб чиқилди.

ДАВЛАТ ГРАНТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси қарорига кўра совриндорлар аниқланди. Улар орасида Навоий вилоятида фаолият юритаётган 10 дан ортиқ нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳам борлиги қувонларли ҳолдир.

Жумладан Навоий шаҳар ногиронлар жамияти, “Бизнес инкубатор”, “Имконият” нодавлат ташкилотлари, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Жонли табиат” маркази ҳамда “Табиат ва ҳаёт” газетаси ана шу давлат грантини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

-Бу танловда иккинчи марта иштирок этиб ғолибликни қўлга киритиш таҳририятимизга насиб этди,-дейди “Табиат ва ҳаёт” газетаси муҳаррири Маруса Ҳосилова.

Лойиҳамиз “ Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш – мустаҳкам соғлик кафолати” деб номланган бўлиб, унда Навбаҳор туманидаги олис Арабсарой қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолининг саломатлик ва тиббий маданиятини ошириш юзасидан семинарлар ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек газетада махсус “Экология ва саломатлик” саҳифаси ташкил этилиб, газетахонларни малакали мутахассислар мақолалари орқали хабардор қилиш ва ажратилган грант маблағи ҳисобидан газетанинг вебсайтини яратиш ҳам кўзда тутилган.

 


Ortga qaytish