Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КОНСТИТУЦИЯ – МУҚАДДАС ҲУЖЖАТ
Bosh sahifa > Yangiliklar > КОНСТИТУЦИЯ – МУҚАДДАС ҲУЖЖАТ

КОНСТИТУЦИЯ – МУҚАДДАС ҲУЖЖАТ


6-12-2014, 17:21. Muallif: deputat

КОНСТИТУЦИЯ – МУҚАДДАС ҲУЖЖАТ

     5 декабрь куни Навоий шаҳридаги муҳташам “Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб тантанали байрам тадбири ўтказилди.

      Ушбу тантанали тадбирда вилоят бўйича турли миллат ва элат вакилларини ўзида бирлаштирган корхона ва ташкилот, муассасаларда ишловчи меҳнат илғорлари вакиллари, ҳарбийлар ва ёшлар иштирок этдилар.

      Тадбирда Навоий вилоят вилоят ҳокими, сенатор Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, барча вилоят аҳлини улуғ  байрам билан самимий табриклади.

      Вилоят ҳокими ўз сўзида истиқлол йилларида барча соҳаларда эришилган ютуқлар ва бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллиги ва самарасининг асосий гарови муҳим ҳуқуқий ҳужжат бош қомусимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

      Шундан сўнг тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янгради.

 

      Тадбир иштирокчилари вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси “Наво” бадиий-академик жамоаси, “Ширин” Маданият саройи “Истиқлол” болалар рақс ансамбли, “Фарҳод” маданият саройи “Ниҳол” оркестри, “Ширин” болалар ансамблларининг  ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори Шерзод Давронов, Конимех туманидаги “Жастулек” ашула ва рақс ансамбли хонандаси Жавлон Элибоев, Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими хонандаси Зилола Абдуллаева ва яна кўплаб хонанда ва созандаларнинг чиқишларини жуда катта қизиқиш билан тингладилар.

      Қўшиқ ва рақсларда Ватанимиз озодлиги, истиқлол шукронаси, она юрт, она тупроқ муқаддаслиги, дўстлик ва муҳаббат мадҳи тараннум этилди. 

 

 


Ortga qaytish