Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > “ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”ДА ЧИНАКАМ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > “ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”ДА ЧИНАКАМ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ

“ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”ДА ЧИНАКАМ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ


6-12-2014, 18:17. Muallif: deputat

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган тараққиёт ва юксалиш имкониятлари ҳамда уларнинг ҳаётбахш самараларини “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган бунёдкорликлар мисолида яққол кўриш мумкин. 

 

“ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”ДА ЧИНАКАМ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ

 

“ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”ДА ЧИНАКАМ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ

Мамлакатимизнинг энг йирик цемент ишлаб чиқариш корхонасида бугунги кунда 3,5 минг нафардан ортиқ ишчи-хизматчиларнинг унумли меҳнат қилишлари ва фаровон турмуш кечиришлари учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилганлиги таҳсинга сазовордир. Шунинг учун ҳам бу ерда ҳар йили лойиҳа қувватидаги 3 миллион 80 минг тоннадан ортиқ юқори сифатли “қурилиш нони” ишлаб чиқарилиб, республикамиз қурилишларига етказиб берилаяпти. Шунинг баробарида корхонани модернизациялаш ва янги қувватларни қуриб, ишга туширишга жиддий эътибор қаратилаётганлиги ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Жумладан, яқинда қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилган 7-цемент тегирмони корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 350 минг тоннага кўпайтириш, шунингдек, келгусида истеъмол бозорида харидоргир М500 маркали цемент ишлаб чиқаришга киришиш имконини яратди. 

“ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ”ДА ЧИНАКАМ БУНЁДКОРЛАР МЕҲНАТ ҚИЛИШАДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги арафасида акциядорлик жамиятида мазкур ишлаб чиқариш йўналишининг ишга туширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

– Янги объект қурилиш бўлинмамиз томонидан бунёд этилди, – дейди корхона директорининг капитал қурилиш бўйича ўринбосари Мурод Исломов. – Бу энг аввало заводнинг янада барқарор ишлашига хизмат қилади. Шунингдек, корхона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватининг сезиларли даражада оширилишини таъминлайди. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, истиқлол йилларида улкан қурилиш майдонига айланган мамлакатимизда бизнинг маҳсулотимизга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.

Тантанали тадбирда Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Али Эшонқулов ҳамда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовлар иштирок этиб, цементчиларни конституциямизнинг 22 йиллиги ҳамда янги иншоотнинг ишга туширилиши билан қутлашди.

 


Ortga qaytish