Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > КОМБИНАТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ИЛҒОР
Bosh sahifa > Yangiliklar > КОМБИНАТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ИЛҒОР

КОМБИНАТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ИЛҒОР


5-12-2014, 18:37. Muallif: deputat

КОМБИНАТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ИЛҒОР

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалардаги бошланғич ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, Навоий вилояти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни, Наманган вилояти хотин-қизлар тузилмалари 2-ўринни, Фарғона вилояти бошланғич ташкилотлари 3-ўринни эгаллади.

КОМБИНАТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ИЛҒОР

– Тизимимизда 1200 нафардан зиёд хотин-қиз бор, – дейди танловнинг 1-ўрин ғолиби, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг тиббиёт-санитария бўлими хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Гулчеҳра Алиева. – Уларга оилаларни мустаҳкамлашда, аёлларни турли ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан ишончли ҳимоялашда яқиндан кўмак бериб келмоқдамиз. Шунингдек, аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш, турли хасталикларнинг профилактикасини кучайтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилаётгани бугун ўз ижобий натижасини бермоқда.

Танлов ғолибларига диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

 


Ortga qaytish