Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Bosh sahifa > Yangiliklar, Saylov-2014 > САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ


10-12-2014, 09:39. Muallif: deputat

САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

           Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш тўғрисида”ги қонунларининг 30-моддасига асосан  сайловга 15 қолганида яъни 6 декабрдан бошлаб шаҳримиздаги 36 та  участка сайлов комиссиялари томонидан тузилган сайловчилар рўйхати барча танишиши учун сайлов участкаларида илиб қўйилди. Бўлажак сайловларда шаҳримиз бўйича сайлов участкаларида 87111 нафар сайловчи иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Сизга маълумки, амалдаги сайлов қонунчилигига кўра сайловчилар рўйхати бу - сайлов кампанияси даврида участка сайлов комиссияси томонидан тузиладиган сайлов ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг рўйхати. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритиладилар. Сайловчи бошқа сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин эмас.

“Биз ҳудуд бўйича ҳар бир сайловчини рўйхатга киритдик, айниқса ёшлар, биринчи марта овоз берувчилар, 18 ёшга тўлганларнинг рўйхатларини асосий рўйхатдан ташқари яна алоҳида тайёрладик. Сайлов куни сайловчиларимиз Ватан, юрт тақдирига бефарқ бўлмасдан ҳар бир депуталикка номзод учун ўзларининг фуқаролик позицияларини билдирадилар”-дейди 12-“Лочин” округ сайлов комиссияси раиси Б.Каланов.

Ҳар бир сайлов участкасида депутатликка номзодларнинг ташвиқот материаллари жойлаштирилди, маҳаллаларда, ўқув муассасаларида номзодлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Айни пайтда сайловолди ташвиқоти жадал бормоқда. Округ ва сайлов участкаларида эрталаб соат 8.00 дан кеч соат 20.00 гача навбатчилик ташкил этилган,-дейди биз билан бўлган суҳбатда, шаҳар сайлов комиссияси раиси Ш.Халилов.

 


Ortga qaytish