Navoiy shahar hokimligi rasmiy sayti > Maqolani chop etish > ДОРИЛАМОН КУНЛАР ҚАДРИ
Bosh sahifa > Yangiliklar > ДОРИЛАМОН КУНЛАР ҚАДРИ

ДОРИЛАМОН КУНЛАР ҚАДРИ


12-12-2014, 16:10. Muallif: deputat

 

ДОРИЛАМОН КУНЛАР ҚАДРИ

Мирзоанвар СИРОЖЕВ, меҳнат фахрийси.

 

     Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги байрами арафасида сўзлаган нутқида кириб келаётган янги 2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” дея эътироф этганларида беихтиёр кўзларимга ёш келди... 

     Инсон шаъни ва манфаатлари юксак даражада қадрланаётган жаннатмакон Ватанда яшаётганлигимдан бениҳоя фахрланаман.

     Давлатимиз раҳбарининг Фармонларига асосан жорий йил давомида икки маротаба иш ҳақлари миқдори оширилганлиги билан бир қаторда барча пенсионерларнинг пенсиялари ҳам оширилди, уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ғамхўрлик кўрсатиш, саломатликларини мустаҳкамлаш учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилиши йўлга қўйилди. Бу эса юртимизда кексаларга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин исботидир. Нуронийларни асраб-авайлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш йўлидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ягона мақсад, кексаларни эъзозлашдек буюк инсоний фазилатлар мужассам. 

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизни дунё таниди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларида мислсиз бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, янада кўркамлашди. Қад кўтарган бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳларида ёшларимиз, қолаверса, тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни кўриб, қалбимда шижоат жўш уради. Кексалик гаштини шунчаки қўл қовуштириб ўтказиш эмас, она Ватаним равнақи учун ўз ҳиссамни қўшгим келади.

     Кундан-кунга чирой очиб бораётган шаҳримизга қараб, мен ҳам уйда ўтиргим келмади. Бундай имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдим. 

     Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан руҳланиб, фарзандларим билан биргаликда 2008 йилда шаҳримиз ҳудудидан 2 гектарга яқин ер олиб, 60 сотихида иссиқхона ташкил этдик. Қолган майдонда 5 мингта манзарали ва 200 дан зиёд мевали дарахтлар экиб, боғ барпо этдик. 

ДОРИЛАМОН КУНЛАР ҚАДРИ

 

     Бундан ташқари, 2013 йилда “Тинчлик” қўрғонида ҳам 4,5 гектар ерга 6 мингта мевали дарахт ўтқазиб, катта боғ яратдик. 1 гектар ерга буғдой экиб, баракали ҳосил олиш ниятидамиз. Кириб келаётган 2015 йилда режаларимиз бисёр. Тадбиркорлик фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантиришни йўлга қўймоқчимиз. 

     Тарихга назар солсам, оғир кунларни бошимиздан ўтказдик. Лекин бугунги дориламон, тўкин-сочинли кунларни кўриш, 4 нафар фарзандим, 12 нафар набираларим қуршовида яшаш мен учун олий бахт. 2011 йилда ўзим, 2012 йилда эса умр йўлдошим муборак ҳаж сафарига бориб келиш бахтига мушарраф бўлдик. Бу ҳам мамлакатимизда кексаларимизнинг ўз истакларини амалга оширишлари учун барча имкониятлар мавжуд эканлигининг яққол исботидир. Қани энди ёшлик чоғларим бўлса-ю янада жавлон уриб меҳнат қилсам дейман, гоҳида.

      Ишчилар шаҳарчаси, “Бунёдкор” маҳалласидаги барча болалар менинг набираларим. Шунинг учун гоҳида ҳудуддаги 15-умумтаълим мактабига имконият даражасида ҳомийлик ёрдами кўрсатамиз. Боғдан олинган ҳосилнинг бир қисмини “Меҳрибонлик уйи”га ҳамда бошқа ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ташкилотларга тарқатамиз.

Буюк алломалар юрти бўлган Ўзбекистон диёри бундан-да чирой очиб, гуллаб-яшнасин. Қалбимдаги ғайрат ва шижоат шунчалик кучлики, 75 ёшда бўлсам ҳам яқинлашаётган 2015 йил – “Кексаларни эъзозлаш йили”да Ватан тараққиёти учун ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.

 

 


Ortga qaytish